Бутилка бурунлар (Ҳйпереодон) — китлар уруғи. Узунлиги 9,4 м гача. Танаси тўқ кулранг, қорин томони оқиш тусли. Пешонасида ёғ моддасидан ҳосил бўлган қия бўртиғи бор. Тишлари конуссимон, 2 жуфт, пастки жағларида жойлашган. 2 тури маълум. Дўнг пешона Бутилка бурунлар (Н. ампуллатус) Атлантика океанининг шим. қисмида учрайди, Оқ, Баренс ва Болтиқ денгизларига ҳам киради. Ҳозир деярли қирилиб кетганлиги сабабли Халқаро Қизил китобга киритилган. Ясси пешона Бутилка бурунлар (Н. планифронс) уз. 7,5 м гача, Жанубий ярим шарда учрайди. Бутилка бурунлар бошоёкли моллюскалар билан озиқланади, анча чуқур ва узоқ (баъзан 1 соатдан кўпроқ) шўнғийди. Очиқ денгизда овлаш ман қилинган (1978-йилдан) (расм Кицимонлар мақоласида берилади).

Бутилка бурунлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил