Бутков лоласи (лотинча: Тулипа бутковии) — бир уруғпаллалилар синфи, лоладошлар оиласи, лола туркумига мансуб кўп йиллик пиёзчали ўсимлик тури. Тошкент вилояти учун эндемик тур. Ғарбий Тян-Шан, Угом, Чатқол, тоғ тизмаси ва Катта Чимён тоғи ҳудудида тарқалган[1].

Бутков лоласи
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Бир уруғпаллалилар
Туркум: Лола
Оила: Лоладошлар
Бинар номи
Тулипа бутковии

Совет ботаниги, ситолог ва эмбриолог Зинаида Петровна Бочансева томонидан расман тавсифланган.

Тавсифи

Баландлиги 10-15 см ли паст бўйли, пиёзчали кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Попук илдиз тизимига эга. Пиёзчаси тухумсимон, диаметри 1,5-2,5 см, жигарранг ташқи қобиғи юпқа, қоғозсимон, ички деворлари айниқса туби сариқ рангли туклар билан қопланган. Пояси бир ёки икки дона, нозик, тик ўсади, юзаси кўкиш тусдаги туклар билан қопланган. Барглари уч дона, пояда навбатма навбат жойлашган, бандсиз пастки қисми билан пояни ўраб олади, чизиқсимон найзасимон шаклда. Гуллари якка поя учида ўрнашган.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Тошкент вилояти учун эндемик тур. Ғарбий Тян-Шан, Угом, Чатқол тоғ тизмалари, Катта Чимён тоғи ҳудудида учрайди. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларидаги тошли, шағалли, унумдор тупроқли ерларда ўсади.

Манбалар