Бутли бақалар (Пелодйтес) - думсиз амфибиялар туркумига мансуб сассиқ бақалар оиласи уруғи. 2 тури бор. Ғарбий Европа пасттекисликларида ола бутли бақа (П. пунcтатус), Кавказ тоғларида иккинчи тури — Кавказ бутли бақаси (Р. cауcасиcа) учрайди. Бутли бақаларнинг териси ғадир-будур, усти тўқ қизил бўлиб, қора ва яшил холлари бор. Қорни оқ, урғочисининг орқасида буцимон оқ доғи бўлганидан бутли бақалар деб аталади. Панжалари орасидаги сузгич пардалари кучсиз ривожланган. Ноғора пардаси ташқаридан кўриниб туради.

Бутли бақалар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил