Бутпарастлик — бут, санамларга сиғиниш одати. Фетишизм, мажусийлик каби ибтидоий динларга хос. Бутпарастлар бутни, санамни худолар қиёфаси, тимсоли деб билганлар. Мажусийликдаги бутпарастлик одати ҳиндуизм, буддизм каби динларда ҳам сақланиб қолган. Ҳиндуизм ва буддизмда ҳайкалчаларга чўқинишади. Ислом дини шаклланишидан олдин Саудия Арабистонидаги қабилаларда бутпарастлик одати бўлган, я’ни ҳар бир қабила ўз худосига, уни ифодаловчи бутга топинган. Бундай бутлар Маккадаги диний ибодатхона — Ка’бада 300 дан ортиқ эди. Ислом дини шаклланиб, якка худога сиғиниш пайдо бўлгандан сўнг бутлар Ка’бадан чиқариб ташланди. Кўп худоликка э’тиқод қиладиган қабилаларда, хусусан, Африкадаги айрим қабилаларда бутпарастлик ҳали ҳам бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил