Butrus al-Bustoniy
Бутрус ал-Бустоний[1][2] (арабча: بطرس البستاني; 1819-1883, май) — ХИХ аср араб маърифатпарварларининг йирик намояндаларидан бири, адиб, педагог ва мутафаккир. Суриядаги дастлабки маърифатпарварлик жамияти ("Сурия фан ва санъатни ўрганиш жамияти", 1847-йил ташкил этилган) асосчиси. 1863-йилда Ливанда араб тилида Европа усулидаги биринчи миллий мактаб ("алМадраса алватания") очди ва унда дарс берди. 60—70-йилларда турли номларда газ. ва жур.лар чиқарган. Қомусий асар — "Доират алмаориф" ("Билим доираси") китобини тайёрлаган. Асарнинг 6 жилди унинг раҳбарлигида, қолганлари Б. вафотидан сўнг шогирдлари томонидан нашр этилган. Б. 1867—70 йил ларда икки жилдли араб тили изоҳли луғати "Муҳит алмуҳит" ("Океанлар океани") ни нашр этди. Б. ўз илмий адабий фаолияти билан ХИХ аср араб маданияти ва адабиётининг ривожланишида жиддий рол ўйнаган ва бой мерос қолдирган.
| Бутрус ал-Бустоний | |
|---|---|
![]() |
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
