Butuntirnoq
Бутунтирноқ — Хоразм аёлларининг зийнат буюми, чаккага тақиладиган тақинчоғи, тумор. Асосини 5 бурчакли йирик шаклдаги ғилофдон ташкил этади. Ён томонлари энсиз, икки юзаси бутунлай қоплаб нақшланган, учбурчак шаклидаги юқори қисми панжарали, зиғираклар билан бойитилади. Мужассамот марказида атрофи феруза кўзлар ҳалқаси ёки зиғираклар билан ўралган рангли шиша ёки гардишга ўрнатилган тош жойлаштирилган, ба’зан энг қад.ларида учбурчак учига жиға ўрнатиш учун найчаси бўлган. Тилла ёки тилла суви югуртирилган кумушдан ишланган мурабба шаклидаги қуйи қисми босма усулида нафис безатилган, нақш майин ва ифодали бўлиб, нурсоя жилвасини ҳосил қилади. Марказ ва тўрт бурчакларида феруза кўзлар қадалган қуббалар ўрнатилган. Учбурчак асосидан бошлаб ён томонлари ва таги ан’анавий шокилалар билан ўралган. Кадимдан ҳимоя қудратига эга деган тушунчани ифодаловчи Б.нинг асосий қисми (ҳайвон ва куш тирноқлари ёки туёқ ва шохдан кесиб олинган қисм) шокилалар остида кўринмайди, ба’зан унга бир тутам соч ҳам қўшилган. Б.нинг тирноқ шаклидаги кичик хили пайдо бўлганидан бери бош кийим, кийимга тикилган, бешикка осилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |