Buvaki
Буваки — хўраки ва винобоп маҳаллий узум нави. Тупи кучли усади. Гули икки жинсли. Бу навнинг Тош ва Нор буваки номли хиллари бор. Барги катта (диаметри 18—22 см), тўгарак, беш бўлакчали, тўқ яшил, ялтироқ, бир оз юқорига қайрилган, чети арра тишли. Узум боши катта (бўйи 20—28 см), узунчоқ конуссимон, ўртача тиғиз, оғирлиги 250—300 г. Ғужуми ўртача (16–18 мм), думалоқ, оч яшил, сарғиш, сершира, пўсти қалин. Тош буваки ғужумининг сиртида қорамтир нуқталари борлиги билан Нор бувакидан ажралиб туради. Сентабр бошларида пишади. Таркибидаги қанд 20—22%, ҳосилдорлиги 150—180 с/га. Суғориладиган типик бўз тупроқди ва лалмикор ерларда яхши ўсади. Совуққа чидамсиз. 1930-йилдан Ўзбекистонда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида етиштириладиган Б.дан "Буваки" десерт оқ маркали (навли) вино тайёрланган, хонадонларда аъло сифатли шинни пиширилган. Б. қишда сақлашга ҳам яроқли бўлган. 60-йиллардан бошлаб экиладиган навлар рўйхатидан чиқариб юборилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |