Бувайда тумани — Фарғона вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. 1959-йил 14-декабрда тугатилиб, унинг ҳудуди Учкўприк ва Бағдод туманларига қўшиб юборилган. 1973-йил 26-декабрда қайта тузилди. Туман ҳудуди Қўқон шаҳридандан шимолроқда жойлашган. Бувайда тумани вилоятнинг Бағдод, Учкўприк, Данғара, Олтиариқ туманлари, Наманган вилоятининг Поп тумани билан чегарадош. Майдони 0,28 минг км2. Аҳолиси 252 минг кишидан зиёд (2026). Бувайда туманида 53 та маҳалла фуқаролар йиг'ини бор. Маркази — Ибрат (Янгиқўрғон) Шаҳарчаси. Бувайда номи Бибиубайда номидан олинган

Бувайда тумани
туман
Таркибида Фарғона вилояти
Маъмурий маркази Ибрат
Асос солинган санаси 1959-йил
Ҳоким Бехзод Ибрагимов [1]
Расмий тили ўзбек
Аҳоли (2026) 272 минг [2]
Зичлиги 620 киши./км²
Миллатлар таркиби Ўзбеклар - 99,7%
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 280 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Buvayda tumani xaritada

Табиати

Бувайда тумани релефи асосан текислик. Иқлими континентал. Январнинг ўртача ҳарорати — 2,3 °C, июлники 27,5 °C. Йилига 120–130 мм ёғин тушади. Вегетация даври 218 кун. Баҳор ва кузда кучли шамоллар эсади. Гилли, қумоқли, суғориладиган ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Шимолий ва шимоли-ғарбда бархан, дўнг қумлар учрайди. Сўх суви Бекобод, Бачқир, Картан, Бувайда ариқлари орқали келади. Туман шимолдан Бағдод коллектори, Аччиқкўл ва бошқа каналлар ўтган. 7 сув иншооти, 140 дан зиёд артезиан ва дренаж қудуғи бор. Экинзорлар Сўх дарёси, Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали ҳамда ер ости сувларидан суғорилади. Қумли ерларда қандим, черкез, юлғун, янтоқ, оқбош ўсади. Турли калтакесаклар, ўқилон, чипор илон, штраух қурбақабоши ва бошқалар яшайди.

Аҳолиси

Туманда 272 минг киши истиқомат қилади. Аҳолини 99,7% ни ўзбеклар, 0,1% ни тожиклар, 0,1% ни қирғизлар ташкил этади.

Тарихий обидалари

Тарихий обидалардан ХВ—ХВИ асрларга оид Биби Бувайда мақбараси, Бўстон Бува мақбараси (Султон Боязид Бистомий), Подшопирим (Фарғона водийсида исломни тарғиб қилган. Шоҳ Маҳмуд Жалил исмли имом номи билан боглик ривоят бор), Бандикушод, Сўфи Азизларнинг мақбаралари бор.

Хўжалиги

Хўжалиги асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлиб, етакчи тармоғи пахтачиликдир. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлар 16104 га, шу жумладан 8620 га пахта, 5370 га донли экинлар, 1930 га ем-хашак экинлари, 170 га сабзавотполиз экинлари, 915 га мевазор ва токзорлар билан банд. Бувайданинг оққўрғон анжири қадимдан машҳур. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 31,5 минг қорамол, 19 минг қўй ва эчки, 34 минг парранда, 25 от, 580 дан зиёд асалари уяси бор (2000). Пиллачилик ривожланган.

Саноати

Саноати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Ип йигирув ва тўқув фабрикаси, тикувчилик трикотаж фабрикаси, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш (жумладан, анжир қиёми ишлаб чиқариш сехлари), гилам тўқиш, ғишт заводларии, қурилиш таъмирлаш ташкилоти, аксиядорлик жамияти, 304 кичик ва хусусий корхона, таъмирлаш устахонаси, автокорхона бор.

Ижтимоий соҳа

Туманда 15 км ли темир йўл (Тошкент — Наманган), 11 км ли халқаро, 49 км ли республика, 100 км вилоят аҳамиятига эга автомобил йўллари мавжуд. Ички автомобил йўлларининг узунлиги 718 км.

53 умумий таълим мактаби, 2 лицей, гимназия, нафис санъат ва спорт мактабларида 31 минг ўқувчи таълим олди. 54 оммавий ва болалар кутубхонаси, 8 санъат саройи, музей, 25 дорихона, 780 ўринли 4 касалхона, 52 ўринли санаторий, қон қуйиш стансияси, 3 поликлиника, 53 тиббий пункти бўлиб, уларда 245 врач, 1368 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. Ер остидан чиқарилган шифобахш сув ёнига курорт қурилган ва уни янада кенгайтириш мўлжалланмоқда. Аҳолига 178 савдо шохобчалари хизмат кўрсатади. 1952-йилдан „Бувайда кўзгуси“ туман газетаси чиқади (адади 2030)[3].

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар