руминча: Университатеа дин Буcуреșти
Асос солинган санаси 1864-йил
Веб-сайти ҳттп://www.унибуc.ро/

Бухарест университети (руминча: Университатеа дин Буcуреșти) — Руминиядаги энг йирик университетлардан бири. 1864-йил бир неча коллежларнинг бирлашуви натижасида давлат олий ўқув юрти сифатида ташкил этилган. Бухарест университети биология, геология, география, тарих, герман тиллари, славян, роман ва шарқ тиллари, румин тили ва адабиёти, физика, математика, кимё, фалсафа, ҳуқуқшунослик бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университетда 7 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонасида 1,5 млн дан ортиқ асар сақланиб келинади.