Buxoro xonligi
Бухоро хонлиги — ўзбек давлатчилиги тизимидаги хонликлардан бири.
| Бухоро хонлиги мустақил хонлик | ||||
| ||||
|---|---|---|---|---|
| Пойтахти | Бухоро | |||
| Йирик шаҳарлари | Бухоро, Самарқанд Марғилон, Хўжанд, Андижон, Тошкент, Жиззах, Ўратепа, Шахрисабз | |||
| Тил(лар)и | Ўзбекча Форсча | |||
| Дини | Ислом | |||
| Бошқарув шакли | монархия | |||
| Сулола | Шайбонийлар | |||
| Хон | ||||
| - 1500—1510 | Муҳаммад Шайбоний | |||
Ташкил топиши
1533-йилгача мамлакат маркази Самарқанд бўлган. Убайдуллахон даврида (1533—39) пойтахт Бухорога кўчирилган ва хонлик Бухоро хонлиги номини олган. 1510-йил Марв]] яқинида Шайбонийхон шоҳ Исмоил И Сафавий қўшинларидан енгилиб ҳалок бўлгандан кейин Мовароуннаҳр темурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур қўлига ўтади. Лекин, кўп ўтмай шайбонийлар яна Моваароуннаҳрни эгаллаганлар. Шу вақтдан бошлаб Мовароуннаҳр бутунлай шайбонийларга тобе бўлган. Ўша вақтларда хонликка ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг катта қисми, Балх ва Бадахшон кирган. Убайдуллахон вафотидан кейин Бухоро хонлиги майда бўлакларга бўлиниб кетган. Бухорода Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон, Самарқандда эса Кўчкунчихоннинг ўғли Абдуллатифхон мустақиллик эълон қилган. Балх ва Бадахшонда шайбонийлардан Пирмуҳаммадхон мустақил ҳукмронлик қилган. Шу йиллари шайбоний султонлари ва маҳаллий мулкдорларнинг ҳокимият учун кураши кучайган. Тошкент ва Туркистонда Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон), Кармана ва Миёнқолда Искандархон, Балхда Пирмуҳаммадхон ва бошқа кичиккичик ҳукмдорлар мустақил бўлиб олганлар. 1551—56 йилларда шайбонийлар ўртасидаги Мовароуннаҳр учун курашда Искандархоннинг ўғли Абдуллахон ғолиб чиқиб, Бухоро хонлиги да ўз ҳокимиятини ўрнатган. 1557-йилдан бошлаб Бухоро узилкесил хонлик пойтахтига айланган. Искандархон (1563—83) ва унинг ўғли Абдуллахон ИИ даврида Бухоро хонлиги нинг сиёсий мавқеи ортган. Абдуллаҳ Хон ИИ Балх (1573), Самарқанд (1578), Тошкент (1582), Фарғона (1583), Бадахшон (1584), Кўлоб (1585), Хуросон (1588), Хоразм (1595—96) устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган; марказий давлат бошқарув девонини мустаҳкамлаган. Шундай қилиб ХВИ аср охирига келиб Бухоро хонлиги марказлашган улкан давлатга айланган. Шарқда Қашқар билан чегарадош бўлган, ғарбий чеккаси Орол ва Каспий денгизи соҳилларигача бориб туташган. Хонликнинг шим.даги чегаралари Туркистон ва Сайрамгача етиб, жан.да Хуросоннинг шарқий қисмини ўз ичига олган. Шайбонийлар ҳукмронлиги йилларида, айниқса Абдуллахон ИИ замонида Бухоро хонлиги да деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланган, маданий ҳаёт анча юксалган. Жуда куп суғориш иншоотлари: Абдуллахон банди, Туятортар канали, Оқчопсой тўғони ва сув омбори, Вахшдан чиқарилган кўплаб ариқдарнинг қурилиши деҳқончиликни ривожлантирди. Бу вақтларда Бухоро хонлиги да буғдойнинг 10 хил тури, сули, қўноқ, жўхори, мош, нўхат, маккажўхори, ловия, шоли, пахта, кунжут, беда, арпа, сабзавот ва полиз экинлари экилган, боғдорчилик, чорвачилик ва ипакчилик ривожланган. Самарқанд, Бухоро, Марғилон, Хўжанд, Андижон, Тошкент, Жиззах, Ўратепа, Шахрисабз ва бошқа йирик шаҳарларда ҳунармандчилик тараққий қилган. Самарқанд қози калонининг ҳужжатларидан маълум бўлишича, ХВИ асрда Самарқандда ҳунарнинг 61 тури мавжуд бўлган. Мовароуннаҳрлик косиблар зўр санъат билан турли туман металл буюмлар, ип ва ипак матолар, аъло навли қоғозлар ишлаб чиқарганлар. Бухоро шаҳри бир мунча кенгайтирилган, девор ва ҳарбий истеҳкомлар қайтадан қурилган. Шаҳарда мадрасалар, хонақоҳ ва карвонсаройлар, янги расталар барпо қилинган. Шаҳарлар ўртасидаги савдо йўлларида тим (Абдуллахон тими), кўчалар чорраҳаси устига гумбазтоқлар, ҳаммомлар, карвон йўлларида сардобалар, карвонсаройлар, кўприклар қурилган. Шайбонийлар замонида Бухоро хонлиги нингҲиндистон, Туркия, Россия билан савдо ва дипломатик муносабатлари ривожланган. Тарихий манбалардан маълум бўлишича, 1572—78 йиллари Ҳиндистонда Бухоро хонининг элчилари, Бухорода эса Ҳиндистон подшоҳи Акбарнтт элчилари бўлган. Абдуллахон даврида бошланган ички сиёсий низолар натижасида 1598-йилда Абдуллахоннинг ўзи ва шу йилда унинг ўғли Абдулмўмин ўлдирилган. Тахтга Пирмуҳаммадхон ИИ чиққан. Аммо унинг ҳукмронлиги ҳам узоққа бормай, 1601-йил тахтдан ағдарилган. Шу билан қарийб 100 йил ҳукм сурган шайбонийлар сулоласи барҳам топиб, Мовароуннахрда Жўжихон наслидан бўлган аштархонжлар (жонийлар) сулоласи ҳукмронлиги бошланган.

Бухоро хонлиги Аштархонийлар даврида
Аштархонийлар даврида хонликда сиёсий низо ва бебошликлар деярли тўхтамаган. Дастлаб асли аштархонлик, Бухорода қўним топган шаҳзода Жонибекнинг ўғли Боқи Муҳаммад (1601— 05), сўнгра унинг укаси Вали Муҳаммад (1605—11) тахтга ўтқазилган.
Имомқулихон даврида (1611—42) қозоқ бийлари ва бошқа кўчманчиларнинг Бухоро хонлиги ерлари га талончилик юришлари кучайган. Чунончи Имомқулихон 1612-йил Тошкентни эгаллаб, ўғли Искандарни ҳоким этиб тайинлайди, аммо шаҳарда қўзғолон кўтарилиб Искандар ўлдирилади. Имомқулихон Тошкентни хонликка қўшиб олади. Унинг даврида хонлик анча мустаҳкамланади. Имомқулихон кўр бўлиб қолгач, тахтни эгаллаган укаси Надр Муҳаммадхон (1642—45) ҳам шафқацизлиги ва золимлиги билан норозилик чиқаради. Натижада мухолиф кучлар тазйиқи билан тахтдан воз кечади.
Ҳокимият унинг ўғли Абдулазиз ИИ (1645— 81) қўлига ўтади. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади, лекин тобора кучайиб бораётган тарқоқликни бартараф қилолмайди. Бу вақтда Эрон шоҳи Аббос /Балхни эгаллайди, кейинроқ Балх Эрондан қайтариб олинган. Абдулазиз ИИ билан унинг укаси Субҳонқулихон ўртасида ҳокимият учун кураш бошланади. Аштархонийлар ҳукмронлиги йилларида Хива хони Абулғозий Баҳодирхон ва ундан кейин ўғли Анушахон Бухоро ва Самарқанд атрофига тез-тез ҳужум қилиб турган. Тахтни эгаллаб олган Субҳонқулихон (1681 — 1702) ўз рақибларига қарши шафқациз курашган. У Балх ва Хуросонга ҳарбий юришлар қилган. Унинг ўғли Убайдуллахон (1702—11) ҳукмронлиги даврида Балх, Термиз, Шаҳрисабз ҳокимлари мустақил бўлиб олишга ҳаракат қилганлар. Хон уларга қарши ҳарбий юришлар қилишга мажбур бўлган. Самарқанд ва Ҳисорда бош кўтарган қабилаларга қарши қўшин юборган. Ўзаро тўхтовсиз урушлар, ҳарбий юришлардан кейин хазина бўшаб, иқтисодий аҳвол мушкуллашган. 1708—09 йилларда ўтказилган пул ислоҳоти натижасида пул қиймати тўрт марта тушиб кетган. Ислоҳотдан зарар кўрган аҳоли ғалаён кўтарган, бироқ қўзғолон шафқацизларча бостирилган. Хонликда сиёсий ва иқтисодий аҳволнинг ёмонлашиши ички зиддиятларни кучайтириб юборади. Айрим нуфузли амирлар уюштирган фитна натижасида Убайдуллахон 1711-йил да ўлдирилади.
Тахтга марҳум хоннинг укаси Абулфайзхон (1711—47) номигагина хон қилиб ўтқазилади. Ҳокимиятдаги муҳим лавозимлар нуфузли амирлар қўлига ўтиб қолади. Марказий ҳокимият заифлашгач, 1711-йилда Балх, 1723-йилда Самарқанд вилояти Бухоро хонлигидан ажралиб чиқади. 1720-йилларда Тошкент вилоятини қалмоқлар босиб олади. Шу аснода Хива хони Шерғозихон ҳам Бухоро хонлигига даъвогар бўлади, аммо унинг ҳаракатлари самарасиз якунланади. 1723-йилда қалмоқлар қозоқ даштларига бостириб кириб қозоқларни Мовароуннаҳрга қочишга мажбур қилган. Қозоқлар чорва моллари билан Зарафшон водийсига кириб боғ ва экинзорларни пайҳон қилганлар. Бухоро хонлиги да иқтисодий ва сиёсий танглик кучая бориб хонлик таназзулга юз тутган. Мовароуннаҳр парчаланиб, учта хонликка (Бухоро, Қўқон ва Хива) бўлиниб кетган.
Бундан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ 1740-йил баҳорида Балхни эгаллади ва ўша йили кузда катта қўшин билан Амударёдан ўтиб Бухоро хонлигини бўйсундиради. У манғит қабиласидан бўлган Муҳаммад Ҳаким оталиқни ишончли вакили сифатида тахтга ўтқазади. Абулфайзхоннинг нуфузи пасайиб кетади. Хонлик Нодиршоҳнинг ўлимидан кейин (1747-йил) Эронга тобеликдан қутулиб, ўз мустақиллигини тиклади. 1747-йилда отаси ўрнига оталиқ тайинланган Муҳаммад Раҳим бошлиқ фитначилар Абулфайзхонни ўлдирдилар. Бундан норози бўлган вилоят ҳокимлари исён кўтардилар. Қўзғолонлар шафқациз бостирилгач, Муҳаммад Раҳим аркони давлат ва руҳонийлар фатвоси билан 1753-йилда Бухоро тахтини эгаллади ва ўзини „амир“ деб эълон қилди. Шундан кейин аштархонийлар сулоласи барҳам топиб манғитлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди.
Бухоро амирлиги. Муҳаммад Раҳим вақтида (1753—58) Бухоро амирлигига қарашли ерлар анча қисқарган. Унинг таркибига Бухоро, Самарқанд, Миёнқол, Кармана, Қарши, Ғузор, Карки, Чоржўй, Шаҳрисабз вилоятлари кириб, Тошкент ва Фарғона вилоятлари хонлик тасарруфидан чиқиб кетган. Дониёлбий оталиқ вақтида (1758—85) ҳам ўзаро урушлар давом этиб, Кармана, Ўратепа, Нурота, Шеробод, Бойсун ва бошқа жойларда маҳаллий кучлар бош кўтариб, пойтахт измидан чиқишга ҳаракат қилганлар.
Дониёлбийнинг катта ўғли Амир Шоҳмурод ҳукмронлиги даври (1785—1800)да Дониёлбий жорий этган солиқлардан бир қанчаси бекор қилинди, иқтисодий ҳаёт бирмунча яхшиланди. Руҳонийларнинг мавқеи ошди. Манғитлар сулоласи марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга қанчалик уринмасин, вилоят ҳокимларининг мустақилликка интилиши давом этаверди. Айниқса Бухорога мухолиф бўлган Шаҳрисабз ва Китоб беклари билан кураш шиддатли бўлди. Фақат 1853-йилдагина бу бекликларни Бухорога бўйсундиришга муваффақ бўлинди.
Амир Ҳайдар даври (1800—26) ҳам ички ва ташки урушлардан холи бўлмади. Айниқса Ўратепа бир неча марта қўлданқўлга ўтиб турди. ХИХ аср 1чорагида Бухоро билан Хива ва Қўқон хонликлари ўртасида Ўрта Осиёда устунликка эришиш учун қирғинбарот ва талонтарож урушлари бўлди. Тошкент, Туркистон, Чимкент ва уларнинг атрофи Қўқон хонлиги тасарруфига ўтди. 1825-йилда Хива хонлиги Бухорога қарашли Марвни эгаллади. Тўхтовсиз урушлар, солиқлар миқдорининг ортиши қўзғолонларга, жумладан 1821— 25 йилларда Бухоро ва Самарқанд оралиғида истиқомат қилувчи хитойқипчоқ қабилалари қўзғолонига сабаб бўлди (қаранг Миёнқол кўзюлони).
Амир Ҳайдарнинг вориси Насруллахон (1827—60) амирлик ерларини кенгайтиришга муваффақ бўлди. У тахтга даъвогар бўлиш мумкин бўлган барча шахсларни қириб ташлади. Насруллахон 1839, 1841 ва 1858-йилларда Қўқон хонлигига бостириб келиб, аҳолини қирғин қилди ва бойликларини талади. 1842 ва 1843-йилларда Бухоро билан Хива хонликлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бўлди.
Подшо Россияси Ўрта Осиёни мол сотиш бозори, хом ашё манбаи деб билар эди. 1866-йил рус қўшинлари Бухоро амирлиги чегараларига бостириб кирди ва Хўжанд (24-май), Ўратепа (2- окт.), Жиззах (18 окт.) шаҳарларини ишғол қилди. Истило этилган ерларни бошқариш учун 1867-йил Туркистон генералгубернатбрлиги ташкил этилди. 1868-йил 2-май куни генерал Кауфман бошчилигидаги рус қўшинлари Самарқандни ишғол қилди. Июн ой и да Бухоро амири Музаффар қўшинларига Зирабулоқ яқинида сўнгги қатъий зарба беридди. Амир генералгубернаторга мурожаат қилиб, сулҳ тузишни сўради. 1868-йил 23-июнида икки ўртада шартнома имзоланди. Рус қўшинлари босиб олган ерлар подшо Россияси ихтиёрига ўтди; Бухоро амирлиги мустақил ташқи сиёсат юргизишдан маҳрум бўлди; амир рус подшосига 500 минг сўм товон тўлади. 1873-йил 28-сентабрда мазкур шартномага қўшимчалар киритилиб, амирликнинг Россияга қарамлиги янада кучайди. Натижада амирлик ерларининг учдан бир қисми подшо Россияси ихтиёрига ўтди; Хўжанд, Ўратепа, Панжикент, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидан тортиб Зирабулоққача бўлган ерлар, Шарқий Бухорода эса Шуғнон, Воҳон, Рўшон вилоятлари, айниқса Зарафшон дарёси юқори ҳавзасининг қўлдан кетиши амирликдаги халқларни асосий ҳаёт манбаи — сувдан маҳрум этди, бу ҳол Бухоро амирлигини Россияга иқгисодий жиҳатдан қарамлигини янада оширди.
Бухоро амири ҳуқуқий жиҳатдан мустақил ҳукмдор саналса ҳам, ҳақиқатда рус подшосига қарам эди. Амир ва унинг амалдорларига қарши халқ ҳаракатлари подшо Россияси қўшинлари ёрдамида бостирилар эди. Амир Абдулахад рус подшосининг генераладъютанти ҳисобланган. Унинг даврида рус маъмурлари амирликда катта имтиёзларга эга бўлган. Амирлик ерларидан ўтган темир йўл бўйларига рус аҳолиси келтирилиб жойлаштирилди. БухороАфгонистон чегарасининг муҳофазаси билан ҳам рус қўшинлари шуғулланган. Бухоро амирлигининг подшо Россиясига тобелиги амир Олимхон замонида (1910—20) янада ортди. Амирликда еттита рус хусусий банкининг шуъбаси иш олиб борарди. Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан амирлик аҳолисининг аҳволи янада оғирлашди. Худди шу даврга келиб жадидлик ҳаракати асосида ёш бухороликлар партияси фаолияти кучайди. 1917-йил Феврал инқилоби муносабати билан бу партия амирликни подшо Россияси бўйинтуруғидан қутқазиш, баъзи ислоҳотлар ўтказиш ишига киришди. Ёш бухороликлар рус болшевиклари билан ҳамкорликда 1918-йил мартида амир ҳукуматини ағдаришга уриндилар. Аммо бу ҳаракат муваффақияцизликка учради. 1920-йил 2-сентабрда Бухоро босқини натижасида амирлик тугатилди.
Бухоро хонлиги да давлатни бошқариш бошқа хонликлардан деярли фарқ қилмаган. ХВИ-ХВИИ асрларда оталиқ лавозимидаги шахс хоннинг ўнг қўли ҳисобланиб, у бутун мамлакатни бошқарган. Нақиб ҳарбий ишлар ва ташқи сиёсат билан шуғулланган. Вақф ерларни назорат қилиш садрлар зиммасига юклатилган. Шунингдек, қўшин учун алоҳида қози (қозиаскар) тайинланган. Қонуншуносликка ва умуман шариатга доир муҳим масалани ечиш ва ҳаётга татбиқ этиш алам зиммасида бўлган. Девонбеги оталиқ мансабидан кейин турган. У уруш ва сулҳ ишлари, айрим вилоят бошлиқларини тайинлаш ва бошқа масалалар билан шуғулланган. Ларвоначи хон ёрлиқларини топшириш ва ҳарбий қисмларга бошчилик қилиш каби вазифаларни адо этган. Шунингдек, хонликда ясовул, эшикоғабоши, мирохур, шиғовул, амири лашкар, тўпчибоши, мирзабоши, хазиначи, меҳтар, мироб, кушбеги ва бошқа лавозимлар бор эди. Манғитлар сулоласи даврида ҳам мустабид ҳокимият шакли мавжуд бўлиб, амир ҳуқуқи чегараланмаган олий ҳукмдор эди. Ижро этувчи ҳокимиятни бош вазир — қушбеги бошқарган. У хон билан маслаҳатлашиб иш юритган. Жамият ҳаёти шариат қонунларига асосланган. Мамлакат мураккаб давлат аппарати орқали идора қилинган. Мае, молия ишлари девонбегийи калонга, давлат хавфсизлиги кўкалтошга, ички тартибни сақлаш ва назорат қилиб туриш раисп топширилган. Бухоро қози калони ҳузурида аълам ва 12 муфтияян иборат ривоятлар тузувчи муфтийлар девони бўлган. Амирликда мусулмон руҳонийлари юқори мавқега эга эди. Улар катта ерларга эгалик қиларди. Шайхулислом бош руҳоний ва адлия ишларининг сардори ҳисобланган. У жамият маънавий ҳаётини бошқарган. Суд ҳокимияти руҳонийлар қўлида бўлган. Барча қозилар қози калонга бўйсунган. Давлат бошқарувида у ёки бу лавозим вазифасига қараб ўзгариб турган. Хонликда ўртаасрчилик бошқарув тизимининг узоқ сақланиши тараққиёт ва қўшин кучқудратига салбий таъсир кўрсатган. Қўшинда дастлаб мисдан, ХИХ аср бошларида чўяндан қуйилган бир неча тўп бўлган. Сарбозлар ўқёй, найза, қилич, ойболта каби ибтидоий қуроллар билан қуролланган. Хонликда қўшин асосан отликлардан ташкил топган. ХВИИИ аср охиридаги маълумотга кўра, хон 10 минг кишилик қўшин тўплаш имконига эга бўлган. ХИХ аср 30- йилларида ёлланма аскарлар сони 19 минг киши бўлиб, улар хизматини турли шаҳар ва ҳарбий истеҳкомларда ўтаганлар. ХИХ аср ўрталарида ҳарбий қисмлар, шунингдек тўп ва милтиқлар сони ортган. Умумий қўмондонлик амири лашкар зиммасида бўлган. Умуман хонликда қўшин ҳар жиҳатдан замон талабидан анча орқада эди.
Иқтисодиёти
Мамлакат иқтисодий ҳаётида деҳқончилик, хунармандчилик, ички ва ташқи савдо асосий ўринни эгаллаган. Ички низолар бўлиб туришига карамай иқтисодиётнинг бу соҳалари ривожланишда давом этди. Деҳқончилик суғориш билан бевосита боғлиқ бўлган. Суғориш тармоқлари Зарафшон ва Амударёдан чиқарилган. Абдуллахон ИИ нинг 1583-йилда Нурота тоғлари шим. ён бағирларидаги Эски Оқчоб қишлоғи яқинида қурдирган сув омбори қолдиқлари ҳозиргача сақланган. Шунингдек, Зарафшон дарёсида Пули Кармана, Пули Меҳтар Қосим ва Пули Чаҳорминор каби сув тақсимлагичлар қурилган. Зарафшондан Жиззахга Туятортар ариғи чиқарилган. Суғориш тармоқлари Амир Шоҳмурод ва Амир Ҳайдар даврларида ҳам анча кўпайди, кўчманчиларнинг ўтроқлашуви кучайди.
Хонликда ер эгалигининг асосан 3 тури — амлок (амир .бошчилигидаги мулкдорлар гуруҳи ихтиёридаги ерлар), мулк (хусусий ер эгаларига қарашли) ва вақф (мусулмон руҳрнийлари, Мадраса, масжид ва мозорларга қарашли) ерлари мавжуд бўлган. Хонликда деҳқонлар ерни асосан, ижарага олиб ишлар эди. Солиқ тури ва тўловларнинг кўплигидан, бегор мажбуриятидан безор бўлган меҳнаткаш халқ тез-тез ғалаён қилиб турарди. Деҳқончиликда асосан ғалла, пахта экилган. Ипакчилик кўпроқ Зарафшон водийсида ривожлаиган. Чорвачиликда от, туя, қорамол, қўй боқилган. Ҳунармандчиликнинг кўп турлари равнақ топган. Хусусан, тўқимачилик, тикувчилик, мисгарлик, заргарлик буюмлари хонликдан ташқарида ҳам ҳаридоргир бўлган. Шаҳар ва йирик қишлоклар аҳолисининг талай қисмини ҳунармандлар ташкил этар эди. Тўқимачилик маҳсулотлари Яқин Шарқ (мас, Зандана қишлоғида тўқилган занданийчи матоси бутун Шарқда машҳур бўлган) мамлакатларига чиқарилган. Ҳаётни тебратувчи бу икки йўналиш ички ва ташқи савдо такдирини ҳам белгилаган. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозор талабларини қондириб турган. Хонликлар ўртасида савдо узлуксиз давом этган. Айниқса Бухоро шаҳри Ўрта Осиёнинг энг йирик савдо маркази сифатида машҳур бўлиб, кўплаб карвонсаройларга ва савдо расталарига эга бўлган.
Бухоро ислом дини марказларидан бири сифатида машҳур эди: Абдулазизхон ва Абдуллахон саройида бадиий безакли нодир асарлар тўпланган кутубхона мавжуд бўлган. Бу ерда моҳир хаттотлар ва миниатюрачи рассомлар ишлаб, қўлёзма, адабиёт, тарих ва бошқа фанлар соҳасида яратилган асарларни кўчириш, безаш ва китоб ҳолига келтириш билан машғул бўлганлар.
Маданияти
Шайбонийлардаврида, айниқса улардан Убайдуллахон ва Абдуллахон ИИ ҳукмронлик қилган йилларда Бухоро хонлиги иқтисодий ва маданий ҳаётида бирмунча ўзгаришлар рўй берди. Ҳунармандчилик тараққий этди: темир ва чўян қуйиш, қуроляроғ, мис ва жез идишлар ясаш, тўқимачилик, қоғоз, совун ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Адабиёт, тарих, таржимонлик, луғатчилик, меъморлик, наққошлик, тасвирий санъат ва бошқа равнақ топди: „Музаккир улаҳбоб“ (Ҳасанхожа Нисорий), „Тазкират ушшуаро“ (Мутрибий), „Шайбонийнома“ (Муҳаммад Солиҳ), „Зубдат уласрор“ (Абдулла ибн Муҳаммад), „Абдулланома“ (Ҳофиз Таниш Бухорий), „Бадоеъ улвақоеъ“ (Зайниддин Восифий) каби йирик адабий ва тарихий асарлар яратилди, луғатлар тузилди (Амин Аҳмад Розий — „Ҳафт иклим“ ва бошқалар), Рашидуддин Фазлуллоҳ („Жомеъ аттаворих“) ва Шарофиддин Али Яздий („Зафарнома“)нинг тарихий асарлари ўзбек тилига таржима қилинди. Мусиқа, хаттотлик (Кавкабий Нажмиддин Бухорий, Мир Али Ҳиравий, Аҳмад Ҳусайний, Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний, Султон Али Машҳадий, Дўстмуҳаммад Бухорий, Маҳмуд ибн Ишоқ ашШиҳобий ва бошқалар) юқори даражада ривожланди. Тасвирий санъат юксалиб, Бухоро миниатюра мактаби вужудга келди. Кутубхоначилик (Абдулазизхон, Абдуллахон ИИ кутубхоналари ва бошқалар), китоб безаш ва муқовачилик ривожланди. Тиббиёт илми тараққий этди (Муҳаммад Ҳусайн ибн алМироқий Самарқандий, Шоҳ Али ибн Сулаймон, Султон Али ва бошқалар), йирик шаҳарларда шифохона (дор ушшифо)лар ташкил қилинди. Бу даврда меъморлик юксак даражага кўтарилди — Шайбонийхон мадрасаси, Мир Араб мадрасаси, Абдуллахон мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси ва бошқа, Масжиди калон ва бошқа Говкушон мажмуаси ва бошқа карвонсаройлар, Тими калон ва бошқа расталар, Абдуллахон банди, Зарафшон сув айирғичи ва бошқа кўприк ва сув омборлари қурилди, ариқ, каналлар қазилди, сардоба ва ҳаммомлар солинди, Бухоро шаҳри янги мудофаа девори билан ўралди. Қабр тоши (Шайбонийхон, Абусаидхон қабр тошлари ва бошқалар) ясаш бадиий даражага етди. Таълимтарбияга эътибор кучайди, ҳар бир маҳаллада мактаб очилди, баъзи хонадонларда уй таълими жорий этилди. Болалар олти ёшдан ўқишга қабул қили"Надиган бўлди. Мадрасаларда илоҳиётдан ташқари риёзиёт, фароиз, ҳандаса, фиқҳ, шеър санъати, мантиқ, мусиқа, хаттотлик ва бошқа фанлар ўқитилди.
Аштархонийлар давридаги муттасил уруш ҳаракатлари маданий ҳаёт тараққиётига катта тўсқин бўлди. Диний зўравонлик кучайди, дунёвий фанлар ўрнини ислом ақидалари эгаллай бошлади. Лекин шунга қарамай адабиёт, санъат ва бошқа соҳаларда бир қанча истеъдодли олимлар (мусиқада Дарвишали Чангий ва бошқалар) етишиб чиқди. Адабий, тарихий асарлар — „Ҳайвоннома“ (Сайд Насафий). „Баҳр ул-асрор“ (Маҳмуд ибн Вали), „Убайдулланома“ (Муҳаммад Амин Бухорий), „Тарихи Абулфайзхон“ (Абдурраҳмон Толеъ), „Муҳит уттаворих“ (Муҳаммадамин ибн Муҳаммадзамон Бухорий), „Субҳонқулихон тўғрисида ҳажвия“ (Турди) ва бошқа Тиббиёт ва меъморлик бир оз тараққий этди: аштархонийлардан Субҳонқулихон Бухорода махсус шифохона ҳамда тиббиёт кутубхонаси қурдирди. Ҳашаматли бинолар (Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси, Абдулазизхон мадрасаси, Нодир девонбеги мадрасаси, Болоҳовуз масжиди ва бошқалар) бунёд этилди. Мактаб ва мадрасаларда асосан диний фанлар, қисман адабиёт (Навоий, Фузулий, Ҳофиз, Бедил ва бошқалар) ўқитилди.
Манғитлар ҳукмронлиги даврида маданий ҳаёт пастроқ даражада ривожланди, ҳукмрон табақалар халқни жаҳолатда сақлашга ҳаракат қилар, бадиий ижодда мадҳиябозлик ва таркидунёчилик мавзуи ҳукмрон эди. ХВИИИ аср 2-ярми ва ХХ аср бошларида „Туҳфаи хоний“ (Муҳаммад Вафо Карминагий), „Тож ут-таворих“ (Муҳаммад Шариф), „Фатҳномаи султоний“ (Муҳаммад Миролим Бухорий), „Манғит хонлари тарихи“ (Мирзо Абдулазим Сомий), „Наводир ул-вақоеъ“, „Таржимаи аҳволи амирони Бухоро“ (Аҳмад Дониш) каби тарихий-бадиий асарлар яратилди. „Тўтинома“, „Чор дарвеш“, „Юсуф ва Зулайҳо“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Бўз ўғлон“, „Юсуф ва Аҳмад“, „Гўрўғли“ туркумидаги достонлар халқ орасида кенг тарқалди. Халқ санъати турлари — қизиқчилик, фонус хаёл, дорбозлик ва бошқа тараққий этди, мусиқа оммавий санъатга айланди, тасвирий санъат ривожланди (Абдулхолиқ Махдум ва бошқалар). Йирик иншоотлар — Шайх Жалол дарвозаси ва хонақоҳи (ХВИИИ аср 2-ярми), Домулло Турсунжон мадрасаси (1796—97), Халифа Худойдод ансамбли (1777—1855), Чорминор (1807), Амир мадрасаси (ХХ аср бошлари), Ситораи Моҳи Хоса (19— ХХ аср бошлари) ва бошқа қурилди., Бухоро хонлиги Россия вассалига айлантирилгач, қулчилик тугатилди, касалхона, дорихоналар, янги усулдаги рустузем мактаблари очилди, Каттақўрғондан Бухорога телеграф ўтказилди, Бухоро темир йўл ва Амударёга темир кўприк қурилди. Меъморликда миллим ва европача услублар уйғунлашиб кетди: мас, 1888-йил қурилган Янги Бухоро (ҳозирги Когон)даги савдо ва банк муассасаларининг бинолари, амирнинг янги саройи, Бухородаги темир йўл вокзали ва бошқа
Шайбонийхон ҳалок бўлгач, унинг ўрнига амакиси Ко’чкунчихон тахтга ўтирди. Кўчкинчихондан сўнг тахтга ўғли Абу Саид (1530-1533) ўтирди. Ундан кейин эса ҳукмдорлик Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд Султоннинг ўғли Убайдуллахон (1533-1540) қўлига ўтди.

Убайдуллахон пойтахтни Самарқанддан Бухорога кўчиртирди. Убайдуллахон Бухорога ота-мерос мулк деб қарар эди, чунки Шайбонийхон ҳаётлигидаёқ Бухоро ҳокимлигини укаси Маҳмуд Султон Убайдуллахоннинг отасига берган эди. Шу тариқа, шайбонийларнинг Мовароуннаҳрда ташкил этган давлати эндиликда расмий равишда Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди. Убайдуллахондан сўнг шайбонийлар сулоласи вакиллари ўртасида ўзаро низолар авжига чиқди. Бунинг оқибатида Абдуллахон И нинг қисқа ҳукмронлиги (1540-1541) дан сўнг мамлакатда қўш-ҳокимиятчилик вужудга келди. Яъни бир давлатда икки ҳукмдор пайдо бўлди. Бири — Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон Бухорода, иккинчиси — Кўчкинчихоннинг ўғли Абдулатифхон Самарқандда ҳукмдорлик қила бошладилар. Мамлакат бир неча мустақил ҳокимликларга бўлиниб кетди. Бироқ қачондир, кимдир бу ҳолатга чек қўйиши керак эди.
Мамлакатдаги парокандаликка чек қўйиш учун марказий ҳокимиятни яна тиклаш ва кучайтириш зарур эди. Бу заруриятни қонли урушларсиз амалга ошириб бўлмас эди. Ана шундай шароитда кураш майдонига Миёнқол ҳукмдори Шайбоний Искандар Султоннинг ўғли Абдуллахон ИИ (1534-1598) чиқди. Абдуллахоннинг бутун ҳукмронлик даври тинимсиз урушларда кечди. Шундан кейин унинг давлати сарҳадлари жанубда Ҳиротдан Машҳадгача, шимолда Орол денгизигача, Каспий денгизидан Иссиқкўлгача етди. Бутун Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросон яна ягона ҳукмдор қўли остида бирлаштирилди. ХВИ аср охирларига келиб Бухоро хонлиги нисбатан марказлашган улкан давлатга айланди. Шундай қилиб, ХВИ асрдаги давлатчилигимиз тарихида етакчи сулола — шайбонийлар сулоласи бўлди. Бу сулола ўзбек давлатчилиги ривожига маълум даражада ҳисса қўшди.
Сулоланинг энг қудратли вакили Абдуллахон ИИ даврида эса ўзбек давлатчилиги ўз тарихида яна бир бор юксак даражага кўтарила олди. Абдуллахон ИИ гарчанд давлатни марказлаштира олган бўлса-да, давлатдаги ички низоларга тўла барҳам бера олмади. Абдуллахон ИИ Сибир учун Россия давлати билан кураш олиб борди, лекин унинг қариндоши Сибир хони Кучумхон мағлубиятга учради. Шайбоний Абдуллахон ИИ 1598-йил феврал ойида вафот этгач, тахтга унинг ўғли Абдулмўмин ўтқазилди. Бироқ ўша йили — 1598-йил июл ойида Абдулмўмин фитначилар томонидан Ўратепа ва Зомин оралиғида ўлдирилди. Ундан қолган икки яшар ўғилнинг хонлик ҳуқуқини ҳеч ким тан олмади. Тахт учун кураш бошланди. Бухоронинг бир гуруҳ амирлари Ибодулла Султоннинг ўғли Абдуламинни хон қилиб кўтардилар. Бошқа гуруҳ амирлар эса Балх ҳокими Абдуллахон ИИ нинг жияни, Сулаймон Султоннинг ўғли Пирмуҳаммадни шайбонийларнинг олий хоқони деб эълон қиладилар ва Балхдан чақариб олиб, тахтга ўтқазадилар.
Пирмуҳаммад Бухоро хонлигини яна икки йилча идора қилди. Тез орада Жалоир, Дўрмон қабила бошлиқларининг иғвоси билан Пирмуҳаммадхон билан Боқи Муҳаммад ўртасидаги муносабатлар бузилди. Охир оқибатда Пирмуҳаммадхон билан Боқи Муҳаммад ўртасида 1601- йилда Самарқанд яқинидаги Боғи Шамол мавзейида жанг бўлади. Жангда Пирмуҳаммадхон енгилади ва 80 ёшида қатл этилади. 1601-йилдан 1756-йилгача Бухоро хонлигини Аштархонийлар сулоласи бошқарди.
Бухоро хонлиги ва Германия
ХВИ аср ўрталарида Москва компанияси вакили Антонй Женкинсон Бухоро хонлигига ташриф буюрган. 1620-йилда рус элчиси Иван Хохлов Бухорога ташриф буюради. Бухоро хонлигининг Россия империясидаги биринчи элчихонаси 1675-йилда подшо Алексей Михайлович (1645-1676) томонидан аштархонийлар Бухоро хони Абдулазизхонга (1645-1681) жиҳозланган ва Василий Александров Дау бошчилигидаги астраханлик Махмет Юсуп Қосимов, элчихона бўлими ходими Никифор Венюков ва Қозон саройи ходими Иван Шапкиндан иборат бўлган.
1717-йилда Абулфайзхон Россияга элчи Қулибек тўпчибошини юборади. Элчини подшо Пётр И шахсан қабул қилган. Маълумки, элчи Қулибек тўпчибошининг онаси — Дария Бухорода асирда бўлган ва православ динига эътиқод қилган. Отаси хонликдаги ўзбек уруғидан бўлган. Элчи Пётр И ни шведлар устидан қозонилган ғалабалар билан қутлайди. Қулибек элчилигининг энг муҳим нуқталаридан бири бухоролик савдогарлар учун ёзилган ариза эди. Хоннинг мактубида Абулфайзхон рус подшосидан Астраханда ҳибсга олинган фуқароларини озод қилишни сўради[1]. Пётр И буни мамнуният билан қабул қилади.
Ўрта Осиё билан алоқа ўрнатишга бир неча бор уринган Пётр И 1719-йилда Амударёдан савдо мақсадларида фойдаланиш имкониятларини билиш учун Флорио Беневенини Бухорога юборади. 1774-йилда қирғизлар томонидан асирга олинган Ф.Ефремов[2] Ўрта Осиё бўйлаб ниҳоятда қизиқарли саёҳат қилиб, Бухоро ҳақида кўплаб қимматли маълумотлар беради.
1774-йил январда ўзбек ҳукмдори Дониёлбий Россияга Эрназар Мақсуд ўғли бошчилигида элчилар гуруҳини юборади.1775-йил 5-апрелда элчилар Екатерина ИИ қабулида бўлишади. Тақдимотдан сўнг, элчи Екатерина ИИ томонидан қабул қилиниб, унинг суверенлиги ва ўзи ҳақида сўрайди[3]. 1779-йилда Бухородан Россияга Мулла Эрназар бий ва унинг ўғли Муҳаммад Шарифбий бошчилигида элчихона юборилган. Императорга иккита араб аргамаклари, кўрпа ва эгарлар; олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безатилган қилич; Олтин ва ипак билан тикилган 35 жуфт ҳинд муслин; 5 та араб отлари, 115 та қимматбаҳо материаллардан тикилган бухороча чопон ва бошқа Бухоро ишлаб чиқариш буюмлари топширилади. Эрназар Мақсудов бошчилигидаги элчилик Бухоро—Россия муносабатларининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган. Эрназар Мақсудов Марказий Осиёнинг иқтисодий изоляцияси, Буюк Ипак йўли аҳамиятининг пасайиши шароитида Шарқий Осиё ва Ғарбий Европа ўртасидаги савдо алоқаларини ўзининг асл йўлига буриш лойиҳасини дадил ва мураккаб ғояни илгари сурган[4]. Мавжуд тарихий шароитлар бу фикрни амалга оширишга имкон бермади. Россия ҳукумати бухоролик элчининг хизматларини юқори баҳолади. Унга „Россия империяси чегараларида савдо-сотиқни ёйиш учун Каспий денгизида жойлашган битта давлат кемаси берилди ва беш йил давомида 10 минг рублга божсиз савдо қилишга рухсат берилди“. Шунингдек, унга хазинадан сотиб олиб, Бухорога божсиз 15 минг пуд темир, 5 минг пуд пўлат, 3 минг пуд мис жўнатишга рухсат берилди[5]. Екатерина ИИ ҳурмат белгиси сифатида Эрназар Мақсудбекка 10 минг рубл берди. Бу маблағ эвазига Бухорода Эрназар Элчи ўз номи билан аталган мадраса қурдирди. У Кўкалдош мадрасасининг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, совет ҳокимияти ташаббуси билан вайрон қилинган.
1858-йил сентябр—октябр ойларида Н. П. Игнатев бошчилигидаги рус делегацияси Бухорога ташриф буюрди. Россия таклифларининг Бухоро амири томонидан қабул қилиниши икки ўртадаги алоқаларни мустаҳкамлади. Н. П. Игнатевнинг миссияси Россия империяси қўшинларининг Осиё ҳудудига тезкор ҳужумидан олдинги элчиларнинг охиргиси бўлди[6].
Адабиётлар
- Ҳофиз Таниш Бухорий, Абдулланома, 1—2 ж.лар, Т., 1999, 2000;
- Мир Муҳаммад Амини Буҳари, Убайдулланаме, Т., 1957;
- Абдурахмон Толе, История Абулфейзхана, Т., 1959;
- Мирза Абдал Азим Сами, Тарих салатини мангитияи Буҳара, М., 1962;
- Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1 китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида, Т., 2000;
- Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Т., 2000.
- Ҳамид Зиёэв.[7]
Манбалар
- ↑ Гуломов Х. Г. История дипломатических отношений государств Средней азии с Россиэй (ХВИИИ — первая половина ХИХ вв.). Диссертация в виде научного доклада на соисканиэ ученой степени доктора исторических наук. Ташкент, 2006,С.40
- ↑ Дмитрий Орлов. Кто России киргизов открил (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-16 санасида архивланган) // Газета „Дело №…“, 13.02.2019.
- ↑ А. А. Андреэв, К ПРОБЛЕМЕ ДАРООБМЕНА В КОНТЕКСТЕ РОССИЙСКО-БУХАРСКИХ ОТНОШЕНИЙ В ЭПОХУ ПЕТРА И. НА ПРИМЕРЕ ПОСОЛСТВА КУЛИ БЕКА ТОПЧИ-БАШИ В 1716-1719 гг. // Лавровский сборник: Материали ХХХВИИИ и ХХХИХ Среднеазиацко-Кавказских чтений 2014-2015 гг. Этнология, история, археология, културология. — СПб.:МАЭ РАН, 2015
- ↑ Бухарскиэ посолства при дворе Екатерини ИИ // Исторический вестник, № 2, 1897. С. 537—538
- ↑ Гуломов Х. Г. История дипломатических отношений государств Средней Азии с Россиэй (ХВИИИ — первая половина ХИХ вв.). Диссертация в виде научного доклада на соисканиэ ученой степени доктора исторических наук. Ташкент, 2006, 44-бет
- ↑ Халфин Н. А. Россия и ханства Средней Азии. Первая половина ХИХ в. — М.: Наука, 1974.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |