Бухоро зиндони — Бухоро амирининг қамоқхонаси. У ХВИИИ аср охирида, манғитлар сулоласи даврида қурилган, Бухоро амирлигининг энг йирик зиндонларидан бири эди. Бухоро инқилоби, монархия қулаши ва Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил топгандан кейин ёпилган. Ҳозир у шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда Бухоро ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи жойлашган[1].

Бухоро зиндони
Координаталари 39/46/44/Н/64/24/50/Э
Материал Пишган ғишт
Очилиш санаси ХВИИИ аср
Харита
Бухоро зиндони 1890-йилда

Тарихи

Зиндон ХВИИИ-аср 2-ярмида, манғитлар сулоласи даврида қурилган бўлиб, қадимий шаҳристоннинг шимолий-ғарбий бурчагида, ўрта асрларга оид Хўжа Низомиддин боло гузари ҳудудида, Арк қалъасидан юз метр шимоли-шарқда жойлашган.

Меъморчилиги

Зиндоннинг атрофи пишиқ ғишт териб қурилган ва юқориси ҳам баланд гаштин девор билан ўралган тепалик устидаги иморатлар мажмуасидан иборат. Зиндонга кичик пештоқли ва 2 табақали қадимий ёғоч эшиги бўлган дарвозахонадан кирилади. Зиндон икки қисмга бўлинади: зиндони боло — юқори зиндон ва зиндони поён — қуйи зиндон. Биринчи қисм маҳкумлар учун хоналари бўлган бир нечта ҳовлилардан иборат. Зиндоннинг бу қисмидаги асирларни ҳар ойда икки марта майдондаги занжир билан боғланган ҳолда сайрга олиб чиэилган. Маҳбуслар об-ҳаводан қатъи назар, ялангоёқ юришган. Иккинчи қисм диаметри 5 метр ва чуқурлиги 6,5 метр бўлган чуқур ўрадан иборат бўлиб, жиноятчилар унинг тубига арқонлар билан туширилган, шунингдек, уларга озиқ-овқат ҳам худди шу тарзда узатилган. Ўша даврдаги кўплаб мусулмон мамлакатларида маҳбусларни ёки оғир жиноятларда айбланганларни чуқур ўрага қамаб қўйиш қўлланган. Битта махсус катта камера сиёсий маҳбуслар ва у ёки бу сабабларга кўра зиндонга тушиб қолган хонликнинг юқори мартабали амалдорлари учун мўлжалланган эди. Кўпинча қўзғолончилар, қотиллар, қароқчилар, ўғрилар, қарздорлар, зўрловчилар (агар уларга ўлим жазоси қўлланилмаган бўлса), ўлимга ҳукм қилинганлар (кўпинча бошни кесиш қўлланган) ва ҳукм чиқарилгандан кейин дарҳол содир этилмаган бўлса, ижро этилишини кутаётганлар, шунингдек, ҳукмни кутаётган гумондорлар зиндонга ташланган. Ҳовлисида турли даврларга оид пастак ғиштин бинолар бор. Булар зиндонбон хонаси, солиқ тўламаганлар, қарздорлар ва сиёсий маҳбуслар ҳамда ўлимга маҳкум этилганлар учун қурилган хоналардир.

Бухоро зиндони Бухоронинг бошқа меъморий, археологик, диний ва маданий ёдгорликлари қатори УНЕСCОнинг Ўзбекистондаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

2020-йилда зиндонда Беҳбудий ҳақидаги филмнинг айрим эпизодлари суратга олинган[2].

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил