Бухорхудот (Бухоро ва форс, "худо" — тангри, эга, ҳоким) — Бухорхудотлар ҳокимлигини идора қилган ҳукмдорлар унвони. Б. атамаси дастлаб "Бухорхудо" ("Бухоро ҳокими") шаклида бўлган. Бухорога Ислом кириб келгач (ВИИИ аср), араблар уни Б. деб ўз тилларига мослаб олганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил