13. Нефрон

Буйрак – (рен, грекчанепҳрос) сийдик ажратиб чиқарувчи жуфт аъзо. У ловиясимон шаклга эга бўлиб, катта одамда узунлиги 10-12 см, кенглиги 5-6 см, қалинлиги 4 см. Оғирлиги 120 −200 г. У тўқ қизил рангли, юзаси катта одамда силлиқ. Буйракнинг олдинги юзаси (фаcиэс антериор) қавариқ, орқа юзаси (фаcиэс постериор) яссироқ. Унинг юқори учи (эхтремитас супериор), пастки учи (эхтремитас инфериор), қавариқ латерал қирраси (марго латералис), ботиқ медиал қирраси (марго медиалис) тафовут қилинади. Медиал қиррасининг ўртасида олдинги ва орқа юзалари билан чегараланган ботиқлик, буйрак дарвозаси (ҳилус реналис) жойлашган. Бу ердан буйрак ичига артерия ва нервлар киради, ундан эса сийдик йўли, вена ва лимфа томирлар чиқади. Буйрак дарвозаси ичкарига ботиб кирган буйрак бўшлиғига (синус реналис) ўтиб кетади. Буйрак бел соҳасида умуртқа поғонасининг икки ён томонида қорин бўшлиғининг орқа деворида қорин парданинг орқасида жойлашган. Буйракларнинг юқори учлари бир-бирига яқин жойлашса, пастки учлари узоқроқ туради. Чап буйрак ўнгига нисбатан юқорироқ туради. Чап буйракни юқори учи ХИ кўкрак умуртқасини ўртасида, пастки учи ИИИ бел умуртқасининг юқориги чеккаси соҳасида туради. Ўнг буйракнинг юқори учи ХИ кўкрак умуртқасининг пастки чеккаси соҳасида, пастки учи эса ИИИ бел умуртқасининг танасини ўртаси соҳасида туради. ХИИ қовурға чап буйракни орқа юзасини ўртасидан, ўнг буйракни эса юқори учидан кесиб ўтади. Буйракнинг орқа юзаси пардалари билан диафрагмага, белнинг квадрат мушаги, қориннинг кўндаланг мушаги ва катта бел мушагига тегиб туради. Унинг юқори учида буйрак усти бези жойлашган. Буйракнинг олдинги юзаси қоринпарда билан қопланган бўлиб, ички аъзоларга тегиб туради. Ўнг буйракнинг олдинги юзасини юқори учдан икки қисмига жигар тегиб турса, пастки учдан бирига ўнг йўғон ичак бурилиш бурчаги тегиб туради. Унинг медиал чеккасига ўн икки бармоқли ичакнинг тушувчи қисми тегиб туради. Чап буйракни олдинги юзасини юқори учдан бирига меъда, ўрта қисмига меъда ости бези, пастки қисмига оч ичак қовузлоқлари тегиб туради. Унинг латерал чеккаси талоққа ва чап чамбар ичак бурилиш бурчагига тегиб туради. Буйракни кесиб кўрганимизда (92-расм) у икки хил моддадан: ташқи 0,4-0,7 см қалинликдаги пўстлоқ ва 2-2,5 см қалинликдаги мағиз моддадан иборат. Буйракнинг пўстлоқ моддаси (cортех реналис) қизғиш рангда. У буйракни ташқи қаватини ҳосил қилиб қолмай, мағиз қисми орасига ботиб кириб буйрак устунларини (cолумна реналис) ҳосил қилади. Буйракнинг пўстлоқ қисми бир-бири билан алмашадиган ёруғ ва қорамтир қисмлардан иборат. Ёруғ қисми конус шаклида бўлиб, мағиз қисмидан пўстлоққа ўтаётган нур кўринишидаги нурли қисмни (парс радиата) ҳосил қилувчи буйракнинг тўғри найчалари ва йиғувчи найчаларнинг бошланғич қисмларидан иборат. Қорамтир қисмида эса буйрак таначалари ва буралма найчалар жойлашиб ўралган қисм (парс cонволута) деб аталади. Буйракнинг мағиз қисми (медулла реналис) 10-15 та буйрак пирамидаларидан (пйрамидес реналис) иборат. Ҳар бир пирамиданинг асоси (басис пйрамидалис) пўстлоқ моддага қараган, учи буйрак сўрғичини (папилла реналис) ҳосил қилиб, буйрак бўшлиғига қараган. Пирамида нефронни тўғри найчалари ва йиғувчи найчалардан иборат бўлиб, улар ўзаро қўшилиб буйрак сўрғчи соҳасида 15-20 та қисқа сўрғич найчаларини (дуcтули папилларес) ҳосил қилади. Улар буйрак сўрғичи соҳаси юзасига сўрғичсимон тешиклар (форамина папиллариа) бўлиб очилади. Бу тешиклар ҳисобига буйрак сўргичи учи ғалвирсимон кўринишга эга бўлиб, ғалвирсимон майдонча (ареа cриброса) дейилади. Буйрак тузилиши ва қон томирларининг тарқалишига қараб 2-3 та буйрак бўлагини ўз ичига оладиган бешта: юқориги сегмент (сегментумсупериус), олдинги юзанинг юқориги сегменти (сегментум антериус супериус), олдинги юзанинг пастки сегменти (сегментум антериус инфериус), пастки сегмент (сегментум инфериус) ва орқа юзадаги сегментларга (сегментум постериус) бўлинади. Буйрак бўлаги (лобус реналис) буйрак устунида ётган бўлаклараро артерия ва вена билан чегараланган буйрак пирамидаси ва унга ёндошган пўстлоқ моддасидан иборат. Ҳар бир буйрак бўлаги пўстлоқ қисмида 600 яқин пўстлоқ бўлакчасини (лобулус cортиcалис) ўз ичига олади. Пўстлоқ бўлакчаси иккита бўлакчалараро артерия ва вена билан чегараланган битта нурли ва ўралган қисмларни ўз ичига олади. Буйракнинг таркибий-вазифавий бирлиги нефрондир (непҳрон). Ҳар бир буйракда 1 млн. га яқин нефрон бор. Нефрон таркибига буйрак таначасини капилляр коптокчасини (гломерулус cорпусcули реналис) ўраган икки қават деворли, қадаҳсимон шаклдаги коптокча капсуласи ёки Шумлянский-Боумен капсуласи (cапсула гломерулли) (1-расм) киради. Капсуланинг очиқ томонидан ичига олиб келувчи коптокча артериоласи (артериола гломеруларис афференс) кириб капилляр коптокчани (гломерулус) ҳосил қилади. Коптокчадан диаметри олиб келувчи артериоладан кичик бўлган олиб кетувчи коптокча артериоласи (артериола гломеруларис эфференс) чиқади. Бу артериола чиққандан сўнг буйрак найчаларини атрофида тармоқланади. Капсула бўшлиғи бирламчи буралма найчаларга (тубули реналис cонторти) давом этади (94-расм). Найча пирамидага кириб тўғри найчага (тубули реналис реcти) айланади. У қовузлоқ ҳосил қилиб (Генле қовузлоғи) пўстлоққа қайтади ва иккиламчи буралма найча номини олади. Нефронни дистал қисми қўшувчи найча (тубули cонжунcтивис) деб аталиб, йиғувчи найчага (тубулус реналис cоллигенис) қуйилади. Нефрон бор бўйига унга келаётган ва ёнида турган қон томирлар билан ўралган. Битта нефрон найчасининг узунлиги 20-50 мм. Иккала буйракдаги барча нефронларнинг умумий узунлиги 100 км га яқиндир. Нефроннинг 80% яқини пўстлоқ қаватда жойлашган. 20% нефронни коптокчаси мағиз моддага ёндошган бўлиб, уларнинг тўғри найчалари ва қовузлоғи мағиз моддада жойлашади. Буларни юкстамедулляр нефронлар деб аталади. Ҳар бир буйрак пирамидасининг учидаги буйрак сўрғичи буйракнинг кичик косачаси (cалйх реналис минор) билан ўралган. Уларнинг сони 8-9 та. Кичик косачаларнинг 2-3 таси ўзаро қўшилиб, катта косачани (cалйх реналис мажор) ҳосил қилади. Катта косачалар жойлашига қараб юқориги, ўрта ва пасткиларга (cалйх реналис мажорис супериор, медиа эт инфериор) бўлинади. Уларнинг ўзаро қўшилишидан буйрак жоми (пелвис реналис) ҳосил бўлади. Буйрак жомини шакли ампула, шохланган ва аралаш кўринишларда учрайди. Буйрак жоми торайиб сийдик йўлига ўтиб кетади. Кичик, катта косачалар ва буйрак жомини девори шиллиқ, мушак ва ташқи адвентициал қаватлардан иборат. Кичик косачаларнинг деворида уларнинг гумбази соҳасида (бошланиш қисмида) силлиқ мушак толалари ҳалқасимон қават-гумбазнинг сиқувчисини ҳосил қилади. Кичик косачаларнинг шу қисмига нерв толалари, қон ва лимфа томирлар яқин ётади. Уларнинг ҳаммаси биргаликда буйракнинг форникал аппаратини ҳосил қилади. Бу аппарат буйрак найчаларидан кичик косачаларга чиқаётган сийдикни миқдорини бошқариб, сийдикни орқага оқишига қаршилик кўрсатади. Буйрак ташқи томондан уч қават парда: фиброз, ёғ моддадан иборат ва бириктирувчи тўқимали парда билан ўралган. Фиброз парда (cапсула фиброса) буйрак тўқимасидан осон ажрайди. Фиброз пардани устидан яхши ривожланган ёғ моддадан иборат парда (cапсула адипоса) қоплаган бўлиб, буйрак дарвозаси орқали унинг бўшлиғига киради. Бу парда буйракнинг орқа томонида яхши ривожланган бўлиб, ўзига хос ёғ ёстиқча-буйрак орқа ёғ танасини (cорпус адипосум параренале) ҳосил қилади. Ёғ моддадан иборат пардани устидан қоплаган буйрак фасцияси (фасcиа реналис) қорининг орқа деворидаги мушак фасциясининг давоми ҳисобланади. У буйракнинг ташқи чеккасида икки вараққа ажралиб буйракни олдинги ва орқа тамонидан ўраб олади. Бу варақлар буйракнинг ички қиррасида ўзаро бирикмайди. Фасциянинг олдинги варағи буйрак қон томирларини, қорин аортаси ва пастки кавак венани олд томондан қоплаб, қарама-қарши томондаги шундай фация билан қўшилади. Буйрак фасциясининг орқа варағи ўнг ва чап томонда умуртқа поғонасининг ён томонларига бирикади. Буйрак фасциясининг олгинги ва орқа варақлари буйракнинг юқори учи соҳасида ўзаро қўшилади, пастки учида эса бирикмайди. Буйрак фасцияси ёғ капсулани тешиб ўтувчи бириктирувчи тўқима толалари воситасида буйракнинг фиброз капсуласига бирикади. Буйракнинг қон томирлари. Буйрак қон томирларидан сутка давомида 1500-1800 литр қон ўтади. Буйрак артерияси буйрак дарвозасида олдинги ва орқа тармоққа бўлинади. Олдинги тармоқ буйрак жомини олдидан ўтиб, тўртта сегмент: юқориги сегментга (а.сегменти супериорис), олгинги юзанинг юқориги сегментига (а.сегменти антериорис супериорис), олдинги юзанинг пастки сегментига (а.сегменти антериорис инфериорис), пастки сегментга (а.сегменти инфериорис) артериясига бўлинади. Орқа тармоқ буйрак жомини орқасидан орқа сегментга (а.сегменти постериорис) бўлиб тарқалади. Сегмент артериялари ёнма-ён пирамидалар ўртасида жойлашган бўлаклараро артерияларга (аа. интерлобарес) бўлинади. Пўстлоқ ва мағиз қаватлар чегарасида бўлаклараро артериялар пирамидалар асосини устида ётган равоқсимон артерияларга (аа.арcуатаэ) бўлинади. Равоқсимон артериялардан пўстлоқ моддасига кўп сонли бўлакчалараро артериялар (аа.интерлобуларис) чиқади. Бўлакчалараро артериялардан чиққан олиб келувчи артериола (артериола гломеруларис афференс) капиллярларга бўлиниб, қон томир капиллярларидан иборат коптокчани (гломерулус) ҳосил қилади. Коптокчадан диаметри олиб келувчи артериоладан кичик бўлган олиб кетувчи артериола (артериола гломеруларис эфференс) чиқади. Коптокчадан чиққанидан кейин олибкетувчи коптокча артериоласи капилляларга бўлиниб, буйрак найчаларини ўрайди ва улардан вена капиллярлари ҳосил бўлади. Олиб кетувчи артериоланинг ўлчами кичик бўлгани учун коптокча капиллярларида босим ошиши натижасида қондан суюқлик ажралиб Шумлянский-Боумен капсуласига ўтади ва унда бир суткада (150-180 литр) бирламчи сийдик ҳосил бўлади. Буйрак коптокчасида артериолани капиллярга бўлиниб ундан артериола ҳосил бўлишини буйракнинг ажойиб қон томир тўри (рете мирабили)деб аталади. Шумлянский-Боумен капсуласида ҳосил бўлган бирламчи сийдик нефрон найчаларидан ўтганида ундаги суюқлик найчалар деворидаги вена капиллярларига қайта сўрилади ва қўшувчи найчада (1-2 литр) иккиламчи сийдик ҳосил бўлади. Буйракнинг мағиз моддасида равоқсимон ва нўлаклараро артериялардан тўғри артериолалар (артериолаэ реcтаэ) чиқиб, буйрак пирамидасини қон билан та]минлайди. Пўстлоқ модданинг капилляр тўридан ҳосил бўлган венуллалар ўзаро қўшилиб бўлакчалараро веналарни (вв.интерлобулларес) ҳосил қилади. Уларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган равоқсимон веналар (вв.арcуатаэ) бўлаклараро веналарга (вв. интерлабарес) ўтиб кетади. Улар эса буйрак бўшлиғда ўзаро қўшилиб, буйрак венасини ҳосил қилуйчи юрик веналарга айланади. Обзор рентгенограммада буйраксоясининг қуюқлиги атрофдаги тўқималарникига ўхшайди, аммо уни ўраган ёғ пардаси рентгенограммада буйрак атрофида унинг чегарасини аниқловчи ёруғ ҳошияни ҳосил қилади. Ёш болада ёғ пардаси юпқа бўлгани учун уларда буйракни аниқлаш қийинроқ. Буйракнинг медиал чегараси бел ёнбош мушагига яқин бўлиб, унинг чеккасига паралел йўналади ва И бел умуртқаси кўндаланг ўсимтаси соҳасига бироз киради. Қалин ёғ парда бўлганда ундан бироз чеккароқда туради. Буйрак чегараси рентгенограммада текис, равоқсимон чизиқ шаклида. Чап буйракнинг юқори чегараси ХИ кўкрак умуртқаси танасининг ўртаси соҳасида, ўнгиники эса унинг пастки чеккаси соҳасида жойлашади. Ўнг буйракнинг дарвозаси ИИ бел умуртқаси соҳасида жойлашса, чап буйракники 1-2 см юқорида туради. Рентгенограммада буйрак икки турда: кенг ва тор кўринишда учрайди. Кенг турида буйрак ловиясимон шаклда бўлиб, латерал юза катта эгрилик, медиал юзаси эса дарвозанинг жойлашишига мос катта ботиқлик ҳосил қилади. Бу турдаги буйраклар эркакларда ва семиз одамларда учрайди. Тор шаклли буйракда медиал чегараси йўқ бўлиб, латерал эгрилиги кичик бўлади. Бу шакл астениклар ва аёлларда учрайди. Буйрак жоми (пелвис реналис) И-ИИ бел умуртқалари соҳасида аниқланади. Ўнг буйрак жоми чапидан пастроқ ётади. ХИИ қовурға ўнг буйрак жомини юқори учдан бирида кесиб ўца, чап буйрак жомини ўртасидан ўтади. Буйрак жоми уч хил: ампула, шохланган ва улар ўртасидаги ўтувчи шаклларда учрайди. Янги туғилган бола буйраги нисбатан катта ва юмалоқ шаклга эга. У бўлаклардан иборат бўлиб, пўстлоқ қавати яхши ривожланмагани учун юзаси ғадир-будур (2-расм). Унинг ўртача узунлиги 4,2 см, кенглиги қутблар соҳасида 2,2 см, оғирлиги 12 г. Уларда пўстлоқ қавати қалинлиги ўртача 2 мм, мағиз қавати 8 мм. Янги туғилган бола буйрагини юқори учи ХИИ кўкрак умуртқасини юқори қирраси соҳасида жойлашса, пастки учи ИВ бел умуртқасини пастки қирраси соҳасида жойлашади. Ёғ пардаси йўқ, фиброз пардаси юпқа. Ёғ пардаси яхши тараққий этмагани учун буйрак ҳаракатчан. Эмизикли даврда буйрак ўлчамлари 1,5 маротаба катталашиб оғирлиги 37 г етади. Бу даврда буйрак коптокчаларини кўплиги ва бир-бирига яқин жойлашганига қарамай пўстлоқ қавати яхши такомиллашмаган, буйрак найчалари яхши ривожланмаган. Бола ҳаётининг биринчи етти йилида буйрак бўйига ва энига бир текис ўсади, шунинг учун у ўзининг юмалоқ шаклини сақлаб қолади. Болаликнинг биринчи даврида буйракнинг узунлиги 7,9 см, кенглиги учларида 5 см, оғирлиги 56 г бўлса, ўсмирларда узунлиги 10,7см, кенглиги 5,3 см, оғирлиги 120 г га етади. Буйракнинг ўсиши асосан бола ҳаётининг биринчи йили, 5-9 ёшлар ва 16-19 ёшларда пўстлоқ моддаси ўсиши ҳисобига бўлади. Бу даврларда пўстлоқ модда қалинлиги 4-марта, мағиз моддаси эса фақат 2-марта катталашади. Ёғ пардаси болаликнинг биринчи даврида пайдо бўлиб, 7 ёшда яхши билинади. Фиброз пардаси 5 ёшда яхши билиниб, 10-14 ёшларда катталарникига ўхшаб қолади. Ёшга қараб буйракнинг жойлашиши ҳам ўзгаради. Умуртқалар тез ўсгани учун биринчи йилнинг охирида унинг юқори учи ХИИ умуртқа танасининг ўртасида бўлса, пастки учи ярим умуртқа юқори жойлашади. 7 ёшдан сўнг буйракнинг умуртқа поғонасига нисбати катталарникига ўхшаб қолади. Янги туғилган бола буйрак жоми кенг, ампула шаклида бўлиб, кўпинча буйрак ташқарисида жойлашади. У 3 ёшларда буйрак тўқимаси ичига киради.


Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил