Буюк мендерес — Туркия ғарбидаги дарё. Уз. 380 км, ҳавзасининг майдони 23,9 минг км². Анадолу ясситоғлигидан бошланиб, Эгей денгизига делта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 90 м³/сек, қишда серсув. Суғоришда кенг фойдаланилади. Қуйи оқимида ўзани жуда эгрибугри. Б. М.нинг юнонча номи — Меандр — кейинчалик даре ўзанининг эгрибугрилигини англатувчи термин бўлиб келган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил