Ростов, Ростов-Ярославский (ХИИ—ХВИИ асрларда— Буюк Ростов) — Россия Федерацияси Ярославл вилоятидаги тарихий шаҳар. Неро кўлининг шимоли-ғарбий соҳилида жойлашган. Темир йўл стансияси. Автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 36,4 минг киши (1998). Агрегат заводи, зиғир тола фабрикаси, озиқ-овқат корхоналари, "Ростовская финифт" эмал миниатюра рассомлиги фабрикаси бор. Ростов биринчи марта 862 й.ги йилномада тилга олинган, Х асрда Ростов Суздал, 1207— 1474-йилларда Ростов князликлари маркази. 1474-йилда узилкесил Москва давлати таркибига кирди. ХВИИ асрда Ростовда (ХИХ асрнинг 1-ярмида Нижний Новгород ва Ирбит ярмаркаларидан кейин 3ўринда турган) Ростов ярмаркаси вужудга келди.

Ростовда РостовЯрославл тарихиймеъморий ва бадиий музейқўриқхонаси мавжуд. Успение собори (ХВИ аср; фрескалари — ХВИИ аср); ХВИИ аср девори ва миноралари, Воскресение (1670), Иоанн Богослов (1683), Спас (1675) ва бошқа черковлар, Кремл ансамбли (ХВИ—ХВИИ асрлар); савдо расталари (ХИХ аср); Авраам (ХВИ—ХИХ асрлар) ва Яков (ХВИИ—ХИХ асрлар) монастирлари мажмуилари сақланган. Ростов 1970-йилдан қўриқхонашаҳар деб эълон қилинган. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Буюк Ростов" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил