Buyuk abxaz devori
БУЙУК АБХАЗ (КЕЛАСУР) ДЕВОРИ — Абхазиядаги қад. мудофаа девори (5— ВИ асрлар). Сухуми шаҳридан 4 км жан.роқдан бошланиб, Келасур дарёсининг чап қирғоғи орқали Жанубий Абхазияни ураган ҳолда Ингури дарёсининг Қора денгизга қуйилиш ерида тамомланади. У 150 йил мобайнида абсил қабилалари томонидан қурилган; девор оҳак билан қоришилган ҳарсангтошлардан қилинган бўлиб, уз. 160 км дан зиёд, баландлиги 4 м, ҳар 35–50 м масофада баландлиги 8 м келадиган 2000 га яқин минора ва буржлар бино қилинган. Бурж ва истеҳкомларда кунгура ва шинаклар бўлган. Девор ҳам тоғ томондан (шим.дан), ҳам денгиз томондан бўладиган ҳужумлардан мудофаа этган. Бир неча марта қайта тикланган. 14— ХВ асрларданбошлабҳарбий аҳамиятини йўқотган. Деворнинг кўпгина қисми ва вайрона ҳолдаги бир неча юз буржи (минораси) сақланиб қолган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |