Буюк соддалик
Буюк соддалик – атоқли ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 2024-йилда нашр этилган тўртлик ва ғазаллардан иборат тўплами[1][2]. Тўпламга киритилган ижодий ишлар 1959—2013-йиллар оралиғида ёзилган. Умумий ҳисобда 5000 нусхада нашрдан чиққан.
| Муаллиф(лар) | Абдулла Орипов |
|---|---|
| Муҳаррир(лар) |
|
| Муқова артист(лар)и | А.Юсупов |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | тўртлик шеърлар, ғазаллар |
| Нашр этилган санаси | 2024-йил 10-август |
| Нашриёт | Инвест боок |
| Саҳифалар сони | 199 |
| ИСБН | 978-9910-9276-0-7 |
Нашр этилиши
Тўплам Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида чоп этилган. Шеърларни тўплаб, нашрга тайёрлаш жараёнларида шоирнинг оила аъзолари, жумладан, рафиқаси Ханифа Мустафаева ҳамда қизи Мавлуда Ориповалар иштирок этган.
2024-йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида бир гуруҳ ўзбек зиёлилари иштирокида шоирнинг янги нашр этилган „Буюк соддалик“ ҳамда „Уммон бўйидаги ўйлар“ тўпламининг тақдимоти ўтказилган[3].
Тўртлик ва ғазаллар
Умумий ҳисобда 420 та тўртликлар ҳамда 35 та ғазаллар тўпламга киритилган.
Манбалар
- ↑ Буюк соддалик, адабий-бадиий, Тошкент: Инвест боок, 2024 — 199-бет. ИСБН 978-9910-9276-0-7.
- ↑ Назокат Усмонова. „Абдулла Ориповнинг “Буюк соддалик” ва “Уммон бўйидаги ўйлар” номли китоблари чоп этилди“. УзА.уз. Қаралди: 2-декабр 2024-йил.
- ↑ „Ахборот 24“. О'збекистон 24. О'збекистон миллий телерадиокомпанияси. Қаралди: 2-декабр 2024-йил.