Buyuk tekisliklar
Буюк текисликлар — тоғ олди платоси, Шимолий Американинг Шарқий Кордилера тоғларига туташиб кетган, АҚСҲ ва Канада ҳудудида. Жануби-шарқдан шимоли-ғарбга 29° шаҳрик. дан 62° шаҳрик. гача 3600 км узунликка чўзилган, кенглиги 550–800 км. Геологик жиҳатдан Шимолий Америка (Канада) платформасининг чекка кисми. Кристалл жинслар, оҳактош, қумтош ва лёсслар билан қопланган. Баландлиги шарқда 500 м дан ғарбда 1700 м гача. Жанубида карст ривожланган. Жарликлар Буюк текисликларни алоҳида қисмларга ажратиб юборган: Эдуарде платоси, ЛяноЭстакадо, Буюк текисликлар ва Миссури. Буюк текисликлар нефт, тошкўмир ва қўнғир кўмирга, табиий газ ва ош тузига бой. Иқлими континентал, шимолида моътадил, жанубида субтропик иқлим. Январнинг ўртача температураси шимолида —28°, жан.да 12°, июлники шимолида 13°, жанубида 28°. Йиллик ёгъин 250–600 мм. Дарёлари камсув, тез оқади. Йирик дарёлари — Миссури, Платт, Арканзас, Колорадо, Пекос; суғоришда кенг фойдаланилади. Тупроғи каштан, қўнғир-ўрмон қора тупроқ. Табиий ўсимлиги асосан дашт ва ўрмон-дашт ўсимликлари, жанубида алоҳида саванналар учрайди. Буюк текисликлар да асосан яйлов чорвачилиги ривожланган, сугъориладиган ерларда пахта, қанд лавлаги, картошка каби экинлар етиштирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |