Буйволлар (Бубалус) — қувушшохлилар оиласига мансуб жуфт туёқлилар уруғи. Танасининг узунлиги 100—290 см, думи 15—90 см, бўйи 62—180 см, оғирлиги 150—1200 кг. Гавдаси йўғон, бўйни ва оёклари калта ва кучли. Жуни калта ва сийрак, думининг учида шокила ҳосил қилади. Буқасининг бўйни остида териси осилиб туради. 3 тури: аноа, Осиё буйволи ва Африка буйволи бор (баъзан 3 та ҳар хил уруғга киритилади). Осиё, яъни Ҳинд буйволи (В. аринеэ) шохининг узунлиги 2 м гача, ўроққа ўхшаш эгилган; асоси кенгайган; Осиё (Ҳиндистон, Мянма, Хитойнингжан. да, Ҳиндихитой ярим орол, Калимантано) ва Филиппиннинг Минданао о.да (минданао кенжа тури) тарқалган. Баъзан Минданао буйволи алоҳида тур (В. миндоренсис)ра киритилади. Африка буйволи (В. cаффер) Саҳрои Кабирдан жануброқда тарқалган ба'зи ўрмонлар ва чакалакзорларда, паеттекислик ва тоғли ҳудудларда яшайди. Битта, баъзан 2 та бола туғади. Осиё буйволи хонакилаштирилган, Жанубий Осиё, Африка, Жан. Европа ва Кавказда сути учун, баъзан ишчи ҳайвон сифатида боқилади. Осиё буйволи баъзан арни ёки Ҳиндистон буйволи, Африка буйволи эса каффер ёки қора буйвол деб ҳам аталади. Филиппин ва Осиё Б. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.

Осиё буйволи
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сутемизувчилар
Туркум: Қўштуёқлилар
Оила: Қувуш шохлилар
Кенжа оила: Бовинаэ
Триба: Буқалар
Уруғ: Буйволлар

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил