Бузаха жанги (арабча: معركة بزاخة‎‎) Холид ибн ал-Волид ва Тулайҳа ўртасида 632-йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган.

Бузаха жанги
Ридда урушлари ва Холид ибн Валид юришларининг бир қисми
Саналар 632-йил сентябр ойи
Уруш ери Бузаха, Ҳаилдан 25 мил жануби-ғарбда, Арабистон
Натижа Рошидун халифалигининг ғалабаси
Қўмондонлар
Рошидун халифалиги Паган араб қабилалари
Кучлар
6,000 35,000

Куч

Холид ибн ал-Волиднинг қўшини 6000 нафар, Тулайҳанинг қўшини 35 000 нафар аскардан иборат бўлган.

Жанг

Тулайҳа жанг қизғин тус олган пайтда Аллоҳдан ваҳий кутаётганини баҳона қилиб, марказий қўшиннинг орқа томонига яширинча жойлашиб олди. Ҳар эҳтимолга қарши бирор имкон туғилса, жанг майдонидан қочиш учун бир туяни ёнида тутиб турди. Муртадлар лашкари ҳам мусулмонлар каби марказ ва қанотларга бўлинган ҳолда саф тортган, ҳар бир қабила ўзининг уруғ-аймоқлари билан биргаликда турар эди. Бу лашкарнинг бошида Уяйна исмли саркарда турган бўлиб, у нафақат бутун қўшинга, балки марказдаги энг кучли 700 нафар Бану Хазраж жангчиларига ҳам шахсан бошчилик қилган. Холид ибн ал-Волид ўз лашкарига умумий ҳужум бошлашни буюрди. Бутун чизиқ бўйлаб ҳаракат бошланганида мусулмонлар бир неча жойда муртадларнинг олд сафларини ёриб ўтдилар, айниқса, қанотлардаги душман кучлари орқага сурилди. Бу вақтда Уяйна Тулайҳанинг олдига от миниб бориб, ундан Аллоҳнинг ваҳийи ҳақида сўради. Тулайҳа эса ҳеч қандай ваҳий бўлмаган бўлса-да, фақат оддий руҳлантирувчи гап билан жавоб қайтарди. Орадан бироз вақт ўтиб, Холид душман марказини ҳам тешиб ўта бошлади. Бу ерда Уяйнанинг Бану Хазраж қабиласи қаттиқроқ қаршилик кўрсатди. Уяйна яна икки бор Тулайҳадан ваҳий бор-йўқлигини сўради, аммо ҳар сафар жавоб чала ва мавҳум эди. Шунда Уяйна саркардасига бўлган ишончидан воз кечди ва Бану Хазраж жангчиларига жанг майдонини тарк этишни буюрди. Марказдан ёрдам узилгач, муртадлар армияси тўлиқ пароканда бўла бошлади. Босим остида қолган қисмлар ҳам тарқала бошлади. Баъзи кичик гуруҳлар қаршилик кўрсатишда давом этаётган эди, бироқ улар Тулайҳа ва унинг оиласи туяга миниб жанг майдонидан қочаётганини кўрган заҳоти барча умидларини йўқотиб, ўзлари ҳам қочишга тушдилар. Ғалабадан сўнг Холид қочаётган муртадларни қувиш учун дарҳол тезкор бўлинмалар юборди. Жанг майдонидан 30 мил жануби-шарқда мусулмонларнинг бир бўлими муртадлар гуруҳини қувлаб етди ва улар ҳеч қандай қон тўкилмасдан таслим бўлишди. Холид эса бўлинмага ўзи бошчилик қилган ҳолда шимолга қараб юрди ва жанг майдонидан 60 мил узоқликдаги Ғамра деган жойда Уяйна ва унинг Бану Хазраж лашкарининг катта бир қисмини қувиб етди. Дастлаб рақиб кучлари томонидан бироз қаршилик кўрсатилди, бироқ кейинчалик мусулмонлар ҳужумига бардош беролмай ортга чекинишди. Шундан сўнг, ниҳоят, Уяйна ҳам асирга олинди[1].

Манбалар

  1. ↑ Сwорд оф Аллаҳ; А. И. Акрам

Адабиётлар