Buzruk
Бузрук, Бузург (форс. — катта, улуғ) — ўтмишда Ўн икки мақом, ҳозир Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона—Тошкент мақом йўллари таркибидаги мақом. Жомий, Кавкабий, Дарвишали "/ангмнларнинг "Рисолаи мусиқий" асарларида Б.нинг Ун икки мақомдаги товушқатори, поғоналари қайд этилган, асосий парда тузилиши, интервал (бўъд)лари ва бошқаларга оид маълумот берилган. Б. жуда кўп ўқув (ашула) ва чолғу йўлларини ўз ичига олади. Жумладан, Шашмақомдаги Б. мақомининг 7 чолғу йўли, 35 ўқув йўли, 6 таронали Сарахбори Б., бир таронали Талқини Уз зол, 3 таронали Насруллойи, Насри Уз зол ва Уфари Уззолдан иборат 1гуруҳ шўъбалари, Мўғулчаи Б., Савти Сарвиноз, Бухоро Ироғи ва Рок (ҳар бири Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар деб бир хил номланувчи шохобчалари билан) каби 2гуруҳ шўъбалари мавжуд. Шунингдек, Б.нинг турли чолғу (сурнай) ва ашула йўллари бор. Хусусан, Рок шўъбаси (сурнай, карнай ва ноғоралар жўрнавозлигида) чолғу асари сифатида "Шодиёна" номи билан маълум; Сурнай Б.и, Савти Б., Уфари Савти Б. каби Фарғона — Тошкент мақом йўллари ҳам машҳур.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |