Buzuq yer
Бузуқ ер — тоғ олдиларининг баъзи жойларида учрайдиган деҳқончиликда фойдаланиш учун яроқсиз ўрқир ер. Бузуқ ер асосан сув ўтказмайдиган гил жинсларни сел ювиб кетишидан пайдо бўлади. Баъзан юриб бўлмайдиган тик ён бағир ҳам Бузуқ ер дейилади. Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод туманларида, Самарқанд вилоятидаги Октоғнинг жан. ён бағрида, Туркманистонда Копетдоғнинг ғарбий ён бағрида, АҚШда Қояли тоғларнинг шарқий этагида учрайди. Инглизча бедленд деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |