Бхилаи, Бхилаинагар — Ҳиндистоннинг МадҳяПрадеш штатидаги шаҳар, ДургБхилаинагар шаҳар агломерацияси таркибида. Б. йирик металлургия маркази, катта металлургия комбинати қурилган. Кт маҳаллий темир ва марганес рудалари, Корба ва Дамодар водийсидан қазиб чиқариладиган тошкўмир асосида ишлайди. Минерал ўғитлар заводи бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил