Бхиллар — Ҳиндистонда яшовчи халклар гуруҳи. Мадҳя Прадеш, Гужарот, Ражастхон ва Маҳараштра штатлари тоғли туманларининг маҳаллий аҳолиси. Умумий сони 3,7 млн.дан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Тили ҳиндерон тиллари гуруҳига киради. Диндорлари асосан ҳиндуизм динига эътиқод қилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил