Byerkneslar
Беркнеслар (Бжеркнес) – ота ва ўғил норвег геофизиклари: 1) Вилгелм Фриман Корен (1862— 1951) – метеорологияда фронтологик илмий мактаб асосчиси. Суюқлик ёки газда сиркуляциянинг тезлашиши тўғрисидаги теорема, сиклонларнинг тўлқин назарияси муаллифи. Обҳавони олдиндан айтишнинг динамик усулларини ишлаб чиққан. Норвегияда обҳаво хизматига асос солган (1917); 2) Якоб (1897—1975) – атмосфера фронтлари ҳақидаги таълимот асосчиларидан бири. Асарлари сиклонлар эволюциясига, уларнинг атмосферанинг умумий сиркуляциясидаги аҳамиятига, океан сувларининг атмосфера жараёнларига таъсири ва бошқаларга доир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |