Бёрнхем, Бёрнем (Бурнҳам) Жеймс (1905.22.11, Чикаго1987) - америкалик социолог, бошқарув инқилоби назариясининг муаллифларидан бири. НюЁрк унта профессор (1929—53). Б. фикрича, ҳозирги дунёда ташкилотчилар (олий муҳандислар, маъмурлар ва бошқарувчилар)дан иборат янги ҳукмрон синф юзага келмоқдаки, у бутун жамият манфаатлари йўлида бошқарув ишларини амалга ошира олади. Б. ўз асарларида марксизм ва социализмни танқид қилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил