Byudjet rezervlari
Бюджет резервлари — давлат тадбирларини узлуксиз равишда маблағ билан таъминлаш ва кутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун давлат бюджетида ҳосил қилинадиган фондлар. Бюджет резервлари табиий офатлар натижасида давлат мулкига етган зарар ўрнини қоплаш, шунингдек тасодифий ҳоллар туфайли юзага келган ҳаражатларни маблағ билан таъминлаш (бу жиҳатдан Бюджет резервлари суғурта фондининг бир тури бўлиб хизмат қилади), халқхўжалиги режаси ва бюджетни ижро этиш жараёнида пайдо бўладиган қўшимча ҳаражатларга сарфлаш, бюджетга даромадларнинг тушиш муддати ўртасида муқобиллик рўй берганда мавжуд маблағлардаги вақтинчалик узилишга чек қўйиш учун мўлжалланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |