Бюджет тизими — давлат, маъмурий ҳудуд, баъзи (мустақил бюджетли) муассасалар бюджетларининг иқтисодий муносабатлар ва ҳуқуқий меъёрларга асосланган мажмуи. Ўзбекистонда Бюджет тизими давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман ва бошқалар) бюджетлардан таркиб топади. Шунингдек давлат ижтимоий суғурта бюджети ҳам давлат бюджети таркибига киради. Ўзбекистон Республикасида Бюджет тизими масалалари "Бюджет тизими тўғрисида" қонун (2000-йил, 14-декабр) билан тартибга солинади. Давлат бюджети парламент томонидан (Ўзбекистонда Олий Мажлис), вилоят, шаҳар, туман ва бошқаларда тегишли халқ депутатлари кенгаши сессиясида тасдиқланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил