Byudjet yili
Бюджет йили — қонуний равишда тасдикланган давлат бюджети режасининг бажарилиши белгиланган муайян давр, муддат (тўлиқ бир йилни ўз ичига олади). Асосан Бюджет йили давлатларда календар йили билан бошланади ва тугайди. Айрим мамлакатларда эса бошқа муддатлар амал қилади (масалан, Буюк Британия, Японияда Бюджет йили календар йилининг 1-апрелдан бошланиб келгуси йилнинг 31-мартигача, Канадада 1-июлдан келгуси йилнинг 30-июнигача, АҚШда 1 октабрдан келгуси йилнинг 30-сентабргача, Туркияда 1-мартдан келгуси йилнинг 28-февралгача давом этади). Кейинги вақтда кўпчилик давлатлар ҳисобкитобларни осонлаштириш мақсадида календар йили билан бошланадиган Бюджет йили га ўтмоқдалар, жумладан Ўзбекистонда ҳам Бюджет йили календар йилига мувофиқ келади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |