Byudjetdan moliyalash
Бюджетдан молиялаш — давлат (маҳаллий) бюджетдан давлат буюртмаларини амалга ошириш, давлат дастурларини бажариш, давлат ташкилотларини сақлаш (таъминлаш) билан боғлиқ ҳаражатларга пул маблағлари ажратиш. Бюджетдан молиялаш умумдавлат мақсадларидаги тадбирларни бажариш, тўла ёки қисман давлат пул таъминотида бўлган тармоқлар, корхоналар, ташкилотларнинг ҳаражатлари учун пул воситалари (бюджет ассигнациялари) ажратиш шаклида амалга оширилади. Мае, давлат бошқаруви маҳкамалари, армия, милиция, полиция, суд органлари, кисман фан, маданият, маориф, соғлиқни сақлаш, мудофаа ташкилотлари ва муассасалари давлат ва маҳаллий бюджет воситалари ҳисобидан таъминланадилар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |