Бюллетен (франс. буллетин — кичик ёрлиқ, эълон) — 1) расмий ҳужжат, қарор, кўрсатмалар ва шарҳи тўплами; 2) кенг жамоатчилик учун муҳим бўлган воқеа, ҳодиса ҳақидаги эълон (масалан, уруш ҳаракатлари, йирик давлат арбобининг сиҳат саломатлиги тўғрисида ва ҳоказо); 3) муайян бир масалага оид нашрларнинг номи (масалан, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Бюллетен"лари ва бошқалар); 4) маълум шаклдаги сайлов варақаси, унда депутатликка номзоди қўйилган шахснинг исмфамилияси, туғилган йили ва бошқа баъзи асосий маълумотлар кўрсатилади; 5) ишчи ёки хизматчи меҳнатга вақтинча яроқсиз бўлганда тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган касаллик ҳақидаги ҳужжат.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил