Бзикеби (грузинча: ბზიკები, сўзма-сўз таржимаси: „арилар“) — грузин мусиқий гуруҳи бўлиб, 2008-йилда „Бзз..“ қўшиғи билан Грузия номидан „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион — 2008“ қўшиқ танловида ғолиб чиққани билан машҳур бўлган. Гуруҳ таркибига 1998-йил 7-мартда туғилган Гиорги Шиолашвили, 1998-йил 22-январда туғилган Мариам Кикуашвили ва 1998-йил 5-апрелда туғилган Мариам Татулашвили кирган[1][2]. Танлов пайтида учала иштирокчи ҳам ўн ёшда бўлган[3][4].

Бзикеби
Bzikebi 2026-yilda
Бзикеби 2026-йилда
Умумий маълумот
Мамлакат Тбилиси, Грусзия
Фаолият йиллари 2008–ҳозиргача
Жанр Поп
Таркиб Гиорги Шиолашвили
Мариам Кикуашвили
Мариам Татулашвили

Гуруҳ „Он Реплай“ қўшиғи билан „Эуровисион — 2026“ танловида Грузия вакили сифатида қатнашган. Бу орқали улар „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион“ ғолиблигидан сўнг катталар мусобақасида иштирок этишга муяссар бўлган тўртинчи жамоа сифатида тарихга кирган. Ундан илгари бу шарафга 2014-йилда Толмачевй Систерс, 2021-йилда Дестинй Чукунере ҳамда 2023-йилда Иру Хечанови сазовор бўлган.

Карераси

Бзикеби 2008-йил 22-ноябрда Кипрнинг Лемесос шаҳрида бўлиб ўтган „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион — 2008“ танловида „Бзз..“ қўшиғи билан ғалаба қозонган[5]. Чиқиш пайтида гуруҳ аъзолари ариларни эслатувчи қора ва сариқ йўл-йўл костюмлар кийган ҳамда тўқима (сунъий) тилда куйлаган[6][7]. Жамоа мусобақада жами 154 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллаган[5][8].

Бзикеби гуруҳи ғалабадан кейинги йилларда „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион“ танловида мунтазам иштирок этган. Жамоа 2010-йилги танловда аввалги ғолиблар билан биргаликда танаффус вақтида саҳна кўриниши намойиш этган, 2011-йилги мусобақада эса овоз бериш жараёнида меҳмон сифатида қатнашган. Гуруҳ, шунингдек, Грузия ҳудудида кўплаб консерт дастурларини тақдим этган. Шундан сўнг жамоа 2012-йилдан бошлаб фаолиятини вақтинча тўхтатган. Бзикеби кейинчалик 2017-йилда ўз мамлакатида ташкил этилган танловнинг очилиш маросимида меҳмон сифатида яна саҳнага қайтган ҳамда 2022-йилда мусобақанинг 20 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этган.

Эуровисион — 2026

2026-йил январ ойида Бзикеби Грузиянинг „Эуровисион — 2026“ қўшиқ танловидаги вакиллари сифатида эълон қилинган. Гуруҳ ўзларининг „Он Реплай“ номли қўшиғини 2026-йил 11-мартида тақдим этган. Бзикеби 2026-йил 12-май куни Австриянинг Вена шаҳрида ўтказилган танловнинг биринчи ярим финали дастлабки қисмида саҳнага чиққан, бироқ Гранд финал босқичига йўлланма ололмаган[9][10].

Манбалар

  1. ↑ Монтебелло, Эдwард „ЖЕСC 08: Георгиа Селеcтед Бзикеби“. ЭСCМАЛТА.cом (2008-йил 4-октябр). 2009-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-ноябр.
  2. ↑ ван дер Молен, Рианне. Бижтжес уит Георгиë wиннен сонгфестивал, Марисса 13де (Дутч). Алгемеэн Дагблад (2008-йил 24-ноябр), с. 6.
  3. ↑ „Георгиë wинт Жуниор Сонгфестивал 2008“ (Дутч). Де Гелдерландер (2008-йил 22-ноябр). 2008-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-ноябр.
  4. ↑ „საქართველოს ევროვიზია 2026-ზე საბავშვო ევროვიზია 2008-ის გამარჯვებული ჯგუფი „ბზიკები“ წარადგენს“ [Тҳе wиннер оф Жуниор Эуровисион 2008, тҳе гроуп "Бзикеби", wилл репресент Георгиа ат Эуровисион 2026] (ка-ГЕ). Георгиан Публиc Броадcастер (2026-йил 14-январ). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Георгиа ҳас wон!“. эсcтиме.cом (2008-йил 22-ноябр). 2011-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-ноябр.
  6. ↑ „Бзикеби то леаве фор Cйпрус фор Эуровисион Жуниор“. Тҳе Георгиан Тимес (2008-йил 13-ноябр). 2008-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-ноябр.
  7. ↑ „'Wаспс то репресент Георгиа ин тҳе Жуниор Эуровисион 2008'“. оикотимес.cом. 2009-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 17-май.
  8. ↑ Ян. „Тҳреэ "wаспс" wин жуниор Эуровисион сонг cонтест“. Чина Виэw (2008-йил 22-ноябр). Қаралди: 2008-йил 22-ноябр.
  9. ↑ „Бзикеби“ (эн). Эуровисион Сонг Cонтест. Қаралди: 2026-йил 1-апрел.
  10. ↑ Мазоер, Винcент. „Эуровисион 2026 – Семи-финал 1 қуалифиэрс“. ЭСCХТРА.cом. ЭСCХТРА (2026-йил 12-май). Қаралди: 2026-йил 13-май.

Ҳаволалар