Седрик Бакамбу (франсузча: Céдриc Бакамбу; 1991-йил 11-апрелда туғилган, Витри-сюр-Сейн, Франсия) — конголик футболчи, Франсиянинг „Олимпик Марсел“ клубида ҳужумчи сифатида фаолият олиб боради.

Céдриc Бакамбу
Бакамбу ин 2016
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Céдриc Бакамбу[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 11-апрел (1991-04-11) (35 ёш)
Таваллуд жойи Кигали, Руанда
Бўйи 1.82 м[2]
Амплуаси Ҳужумчи, вингер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бетис
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000–2006 Иврй
2006–2010 Сочаух

Футболдаги фаолияти[3]

Сошо

Бакамбу 2006-йилдан бери „Сошо“ ёшлар жамоасида ўйнаб келмоқда. 2010-йилда у футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Франсия кубоги финалида иштирок этди. У ерда „Сошо“ пеналтилар сериясида Метзга ютқазди[4]. Аввалроқ ярим финалда Бакамбу дубл қайд этган эди[5]. У 2010-йил 7-август куни „Сошо“да „Арлес-Авигнон“га қарши лигада дебют қилган[6]. Бир ой ўтгач, у ўзининг биринчи профессионал шартномасини 3 йилга, 2013-йил июнигача имзолаган[7].

Бурсаспор

2014-йил 1-сентябрда у Туркиянинг „Бурсаспор“ клубига ўтган. 2014-йилнинг 13-сентябр куни янги жамоаси сафида дебют қилган. „Генcлербирлиги“ клубига қарши лига учрашувида 55-дақиқада захирадан майдонга тушган[8]. У илк бор 2014-йил 23-сентябрда „Бешиктош“га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган, бироқ 69-дақиқада алмаштирилган[9]. 2014-йил 19-октябрда „Эскишеҳирспор“га қарши ўйинда биринчи ва иккинчи голларни мос равишда 32 ва 53-дақиқаларда рақиб дарвозасига киритган[10].

Виллареал

2015-йилнинг 19-августида у 7,4 миллион евро эвазига Испаниянинг „Виллареал“ клубига ўтди. У 2015-йилнинг 24-августида „Реал Бетис“га қарши лига баҳсида дебют қилди ва 61-дақиқада захирадан майдонга тушди[11]. 2015-йилнинг 28-август куни „Эспанёл“га қарши ўйинда „Виллареал“ сафидаги илк дублини қайд этди. 2016-йил 7-апрелда у Европа лигасида „ Спарта Прага“ дарвозасига иккита гол киритди. Футболчи ўз жамоаси билан 2017-йил 14-июлда шартномани 2022-йилгача узайтиришини таъкидлаб ўтди.

Пекин Гуоан

2018-йилнинг 17-январида Бакамбу „Виллареал“ билан шартномани бекор қилиб, шартномадаги тегишли вариантни фаоллаштирди [12]. Хитойлик манбага кўра, чемпионатда хорижлик футболчиларга солиқни четлаб ўтиш учун Пекин Гуоан учинчи томон компанияси хизматига мурожаат қилган. У Бакамбуга „Виллареал“ билан опсиядан фойдаланиши учун 40 миллион евро ажратди. Энди ҳужумчи эркин агент сифатида „Пекин Гуоан“ билан шартнома имзолаши мумкин бўлади ва клуб Хитой футбол ассоциациясига хорижлик футболчилар учун 34 миллион евро солиқ тўламайдиган бўлди[13].

Терма жамоадаги фаолияти

Франсия ёшлар терма жамоасида фаолият юритган. У „Камерун“га қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган ва асосий таркибда майдонга тушди, бироқ 80-дақиқада алмаштирилган[14].

2019-йилнинг ёзида Мисрда бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубогида Седрик ўз терма жамоасига чақирилди . „Зимбабве“га қарши учинчи ўйинда у иккита гол урди ва жамоа 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 1/8 финал ўйинида унинг „Мадагаскар“га қарши ўйиннинг 21-дақиқасида урган голи терма жамоага ўйинни қўшимча бўлимга йўллашга ёрдам берди, бироқ пеналтилар сериясида жамоаси мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди[15].

Ютуқлари

„Бурсаспор“

  • Туркия Суперкубоги: 2015-йил (финалчи)

„Пекин Гуоан“

  • Хитой футбол ассоциацияси кубоги соҳиби: 2018-йил

Статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубок Халқаро Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Сочо 2009/10 0 0 0 0 — 0 0
2010/11 9 0 2 0 — 11 0
2011/12 21 3 2 0 — 23 3
2012/13 33 8 5 3 — 38 11
2013/14 27 7 4 0 — 31 7
Бурсаспор 2014/15 23 13 12 8 — 35 21
2015/16 0 0 1 0 — 1 0
Виллареал 2015/16 34 12 3 1 — 37 13
2016/17 26 11 1 1 — 27 12
Карерада жами 173 54 30 13 0 0 203 67

Манбалар

  1. ↑ „Cедриc Бакамбу“ (тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. Қаралди: 2019-йил 8-сентябр.
  2. ↑ „Céдриc Бакамбу“. Олймпиқуэ де Марсеилле. Қаралди: 2022-йил 1-август.
  3. ↑ Количество игр и голов за профессионалний клуб считаэця толко для различних лиг националних чемпионатов, обновлено по состоянию на 28 августа 2022 года.
  4. ↑ „Сочаух в. Метз Матч Репорт“ (Френч). [Френч Фоотбалл Федератион (2010-йил 1-май). 2010-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-август.
  5. ↑ „Ренcонтре авеc... Céдриc Бакамбу : "мон обжеcтиф, ла Лигуэ 1"“ (Френч). Топ Мерcато (2010-йил 13-июл). 2015-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-август.
  6. ↑ „Сочаух в. Арлес-Авигнон Матч Репорт“ (Френч). Френч Фоотбалл Федератион (2010-йил 7-август). 2010-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 7-август.
  7. ↑ „Троис сигнатурес профессионнеллес“ (Френч). ФC Сочаух-Монтбéлиард (2010-йил 2-сентябр). 2010-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-сентябр.
  8. ↑ „Генçлербирлиğи вс. Бурсаспор — 13 Септембер 2014 — Соccерwай“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-август.
  9. ↑ „Бурсаспор вс. Беşиктаş — 22 Септембер 2014 — Соccерwай“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-август.
  10. ↑ „Бурсаспор вс. Эскиşэҳирспор — 19 Оcтобер 2014 — Соccерwай“. 2015-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-август.
  11. ↑ „Реал Бетис вс. Вилларреал — 23 Аугуст 2015 — Соccерwай“. 2015-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-август.
  12. ↑ „Cомуниcадо офиcиал. Céдриc Бакамбу дежа де сер жугадор дел Вилларреал CФ“. 2018-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-январ.
  13. ↑ Сторонняя компания предоставила 40 млн эвро для расторжения контракта Бакамбу с „Вилярреалом“
  14. ↑ „Cонго ДР вс. Cамероон — 9 Жуне 2015 — Соccерwай“. 2015-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-август.
  15. ↑ Количество игр и голов за националную сборную в официалних матчах.

Ҳаволалар