César Milstein
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Céсар Милстеин (8-октябр 1927, Байя-Бланка – 24-март 2002, Cамбридге) — аргентиналик биокимёгар. Буэнос-Айресдаги университетни кимёгар мутахассислиги бўйича тугатган (1952). Буэнос-Айресдаги Миллий микробиология институти молекуляр биология бўлими (1961), Кембриж университети биокимё бўлими оқсил ва нуклеин кислоталар лаборатория мудири (1983-йилдан). 1975-йилда Г. Кёлер ва М. фақат битта махсусликка эга бўлган антителоларни синтез қилувчи ҳужайра гибридларини олиш усулини ишлаб чиқиб, гибридом биотехнологи-ясига асос солишди. Моноклонал антителолар олиш ва иммуногенезнинг турсимон назорати бўйича кашфиётлар қилган. Нобел мукофоти лауреати (1984, Г. Кёлер ва Н. К. Ерне билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |