C. F. Powell

Cеcил Франк Поwелл (талаффузи: Сесил Франк Пауэлл) (1903.5.12, Тонбриж, Кент — 1969.9.8, Милан) — инглиз физиги. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1949-йилдан). Кембриж университетини тугатган (1925). 1928-йилдан Бристол университетида ишлаган (1948-йилдан профессор). Космик нурларни тадқиқ қилиш мақсадида учирилган зонд-шарлар бўйича тузилган Европа экспедициялари директори (Италия, 1952—1961). Европа ядро тадқиқотлари марказит тузиш ташаббускорларидан бири. Илмий ишлари ядро физикаси, космик нурлар ва элементар зарралар физикасига оид. Ходимлари билан ҳамкорликда космик нурлардаги к -мезонларни кашф этган (1947). Поwелл — фаол жамоат арбоби. 1967—1969-йилларда Пагуош қўмитаси раиси бўлган. Нобел мукофоти лауреата (1950)[1][2][3].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |