CАРИCОМ паспорти
CАРИCОМ паспорти — бу Кариб денгизи ҳамжамиятига аъзо 15 та давлат (CАРИCОМ) томонидан фуқаролари учун берилган паспорт ҳужжати. У минтақалараро ва халқаро саёҳатлар учун ишлатилиши мумкин. Паспорт минтақа ичидаги саёҳатни осонлаштириш учун яратилган; аммо Антигуа ва Барбуда, Доминика, Гренада, Сент Китц ва Невис, Сент Люсия, Гаяна ҳамда Сент Винсент ва Гренадинлардан бўлган ОЭCСнинг фуқаролари аъзо давлат томонидан берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси, миллий идентификация картаси, сайловчилик картаси ёки ОЭCС ҳудудида саёҳат қилиш учун берилган ижтимоий хавфсизлик картасидан фойдаланишлари ҳам мумкин[1].
CАРИCОМ умумий паспорти
2009-йил бошидан бошлаб ўн иккита аъзо давлат CАРИCОМ паспортларини жорий қилди. Бу давлатлар Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Доминика, Гренада, Гаяна, Ямайка, Сент Китц ва Невис, Сент Люсия, Сент Винсент ва Гренадин ороллари, Суринам ҳамда Тринидад ва Тобагодир[2][3]. Ҳали умумий паспортга эга бўлмаган CАРИCОМ аъзолари Багама ороллари, Гаити ва Монцеррат давлатларидир. Монцеррат Британиянинг хориждаги ҳудуди бўлганлиги сабабли унинг фуқаролари 2002-йилда Бирлашган Қиролликнинг тўлиқ фуқаросига айландилар ва шунинг учун уларда умумий паспорт жорий этилиши даргумон бўлиб қолмоқда.
CАРИCОМ паспорти CАРИCОМ мамлакатлари ҳамжамияти фуқаролари, шунингдек, унга аъзо бўлган маълум бир мамлакат фуқаролари эканлиги ҳақида хабар беради.
Паспорт дизайнлари
Барча аъзоларнинг паспортлари бир хил ранг схемасига эга:
- Оддий аҳоли учун тўқ кўк;
- Ҳукумат амалдорлари учун яшил ранг;
- Дипломатлар учун қизил .
Суринамга келсак, паспорт Суринам Республикасининг миллий рамзлари билан, шунингдек, унинг муқовасида CАРИCОМ белгиси билан безатилган. Суринам Республикаси Президенти Роналд Венетиаан ушбу янги CАРИCОМ паспортларининг биринчисини олган.
Антигуа ва Барбуда паспорти дизайнида мамлакат герби ва мамлакат номи, шунингдек, CАРИCОМ логотипи ҳам акс эттирилган.
Суринам учун паспортлар Cанадиан Банкноте Cомпанй Лтд (CБН) томонидан беш йиллик дастур асосида 1,5 миллион АҚШ доллари баҳоси билан босиб чиқарилган. Тахминларга кўра, CАРИCОМга аъзо бошқа давлатлар ҳам яқинда миллий CАРИCОМ паспортини ўзларининг белгилари бўлган версиясида жорий этишлари мумкин.
Тарихи

2005-йил 7-январ жума куни Суринам Республикаси янги „CАРИCОМ Пасспорт“ блокини расман ишга туширган биринчи аъзо давлат бўлди. Янги паспортлар яхши хавфсизликка эгалиги билан ажралиб туради ва машинада ҳам ўқилиши мумкин. Кариб денгизи ҳамжамиятининг тўлақонли аъзо давлатлари ўз фуқароларининг минтақалараро ва халқаро саёҳатларини осонлаштириш учун умумий паспорт яратишга келишиб олдилар. Паспортлар, шунингдек, шунга ўхшаш муқова дизайни ёрдамида аъзо давлатлар учун қўшимча харажатларни тежашга ёрдам беради, дизайнлар паспорт дизайни бўйича энг сўнгги янгиланган халқаро стандартларга ҳам амал қилади.
Миллий CАРИCОМ паспортини чиқарган иккинчи давлат Сент Винсент ва Гренадинлар бўлди: СВГ 2005-йилнинг апрелида янги CАРИCОМ паспортларини чиқара бошлади. 2005-йил 25-октябрда Сент Китц ва Невис CАРИCОМнинг учинчи аъзоси бўлиб, CАРИCОМ паспортини жорий йил охиригача ишга тушириш ҳақидаги ваъдасини бажарди ва 2005-йилнинг 14-ноябридан бошлаб ўз фуқароларига ҳужжат беришни бошлади[4].
Антигуа ва Барбуда 2005-йил ўрталарида янги CАРИCОМ паспорти форматидан фойдаланишни бошлашини эълон қилди.
Сент Люсия 2007-йил бошида умумий паспортни жорий қилишни таклиф қилди[5] ва амалда уни 2007-йил 16-январда қўллай бошлади[2].
Тринидад ва Тобаго 2006-йил июн ойида янги CАРИCОМ паспортини беришни бошлашини эълон қилди ва кейин 2006-йил июл ойида Гаяна билан бирга паспортни жорий этишини хабар қилди, лекин паспортни кечроқ 2007-йил 24-январда тақдим этди[2].
Гренада 2006-йилнинг ўрталарида умумий паспорт беришни бошлашни режалаштирган эди[5], лекин уларни 2007-йил 29-январда беришни бошлади[2].
Барбадос 2006-йил охиригача умумий форматга ўтишни режалаштирган эди[5], лекин кейин уни 2007-йил 31-декабргача жорий қилишни таклиф қилди[6]. Барбадос янги умумий форматдаги паспортни 2007-йил 1-октябрда ишга туширди[3].
Гаяна, шунингдек, 2005-йилнинг ўрталарида янги CАРИCОМ паспорт форматидан фойдаланишни бошлашини эълон қилган эди, аммо жорий этиш кечиктирилди ва янги сана 2006-йил июлига белгиланди. Бироқ, Гаяна 2007-йил 13-июлда расман паспортни ишга туширди[7].
Ямайка 2007-йил охиригача паспортни жорий қилиши кутилган эди; аммо, бу муддатгача у жорий қилинмади[8] ва Ямайка 2009-йилнинг январига қадар паспортни жорий қилиши кутилди[9], ниҳоят, давлат 2009-йил 2-январда паспортни ишга туширди[10].
Белиз 2007-йилнинг 31-декабрига қадар паспортини жорий заҳиралари тугаб бўлгандан сўнг жорий қилиши кутилган эди[6], лекин охир-оқибат Белиз 2009-йил 17-мартда паспортни тақдим этди[11]. Шундай қилиб, Белиз CСМда паспортни жорий қилган ўн иккинчи ҳамда охирги давлат бўлди ва унинг жорий этилиши белизликларнинг янги паспортларни янгилаш ёки олишда муаммоларга дуч келишига сабаб бўлди, чунки Белиз Иммиграция ва Миллий хавфсизлик вазирлиги янги саёҳат ҳужжатлари жўнатилишини кутишига тўғри келган[12].
Келажакдаги тақдимот
Барча аъзо давлатлар 2008-йилга келиб, эски паспортлари захираси тугаб бўлгач, CАРИCОМ паспортини жорий қилишлари кутилган эди. Ушбу муддат бир йил ўтказиб юборилди ва 2009-йилга келиб барча CСМЕ иштирокчи давлатлари фуқаролари учун умумий паспорт дизайнини жорий қилди.
Багама ороллари машинада ўқиладиган паспортни ишга туширмади ва бунинг ўрнига 2007-йил 5-декабрда электрон паспорт беришни жорий этди[13].
Кўп давлатларда бўлгани каби, Монцеррат паспортининг дизайнини ўзгартириши кутилмайди, чунки орол Британиянинг хориждаги ҳудуди ҳисобланади.
Паспорт рейтинги
CАРИCОМ паспортлари эгалари 2018-йилда визасиз ёки визани олиш орқали ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар ва ҳудудлар сони бўйича рейтинг қуйидагича эди[14]: (Гаитининг рўйхатда кириши кутилмоқда.)
| Мамлакат ёки ҳудуд | Белгиланган манзиллар сони |
|---|---|
| 187 | |
| 160 | |
| 155 | |
| 151 | |
| 149 | |
| 147 | |
| 145 | |
| 142 | |
| 141 | |
| 136 | |
| 101 | |
| 88 | |
| 85 | |
| 80 |
CАРИCОМ умумий паспортлари дизайни галереяси
Манбалар
- ↑ „ФАҚС“. 2018-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Море Мембер Статес усинг тҳе неw CАРИCОМ пасспорт“. 2011-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-май.
- ↑ 3,0 3,1 „Тҳе Натион Неwспапер - Неw Cариcом пасспорт“. 2011-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-май.
- ↑ „Ст. Китц анд Невис лаунчес CАРИCОМ пасспорт“. 2014-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-май.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Эстаблишмент оф CСМЕ: Суммарй оф статус оф кей элеменц“. 2007-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-май. (54.5 КиБ)
- ↑ 6,0 6,1 „Эстаблишмент оф CСМЕ: Суммарй оф статус оф кей элеменц (Май 2007)“. 2008-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-май. (62.4 КиБ)
- ↑ „Оффиcе оф тҳе Пресидент оф Гуяна“. 2012-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-май.
- ↑ „Cариббеан Cоммунитй пасспорт деадлине дераилед“. 2012-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
- ↑ „Жамаиcа то Лаунч CАРИCОМ Пасспорт ин Жануарй - Жамаиcа Информатион Сервиcе“. 2008-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 14-январ.
- ↑ „Приме Министер реcеивес CАРИCОМ Пасспорт“. 2012-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
- ↑ „Белизе беcомес Тwелфтҳ Мембер Стате то иссуэ CАРИCОМ Пасспорт“. 2015-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-апрел.
- ↑ Белизе-CАРИCОМ пасспорц ҳаве арривед! — Амбергрис Cае Белизе Мессаге Боард
- ↑ Cариббеан Нет Неwс: Баҳамас сет то лаунч э-пасспорц нехт монтҳ
- ↑ „Глобал Ранкинг - Виса Рестриcтион Индех 2018“. Ҳенлей & Партнерс. 2019-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.