Тиллар бўйича умумий Европа маълумот тизими: ўрганиш, ўқитиш, баҳолаш (Cоммон Эуропеан Фрамеwорк оф Референcе, CЕФР) Европа Иттифоқида қўлланиладиган чет тилини билиш даражалари тизимидир. Европа Кенгаши томонидан 1989—1996-йиллар оралиғида „Европа фуқаролигини олиш учун тил ўрганиш“ лойиҳасининг асосий қисми сифатида ишлаб чиқилган. CЕФР тизимининг асосий мақсади барча Европа тиллари учун қўлланиладиган баҳолаш ва ўқитиш усулини тақдим этишдан иборат. 2001-йилнинг ноябр ойида Европа Иттифоқи Кенгашининг натижаларига кўра, тилни билиш даражасини баҳолаш ҳамда миллий тизимларни яратиш учун CЕФР дан фойдаланишни тавсия қилинмоқда.

Тизимнинг ташкил этилиш тарихи Европага иш излаб келувчилар сонининг ортиши билан боғлиқ. ХХ асрнинг ўрталарида Европада ишлаб чиқариш тараққий эта бошлаган ва янги иш ўринлари яратилиб, кўпроқ ишчи кучига талаб орта борган сари, Европага иш излаб келувчи ва бу ерда бутунлай яшаб қолиш ниятида ташриф буюраётганлар сони ортиб борди. Ўша вақтда Европада испан, немис, франсуз ва италян тилларидан ташқари Инглиз тили ҳам кенг миқёсда ишлатиларди. Европага яшаб қолиш учун келаётганлар Европанинг маҳаллий аҳолиси билан бемалол, муаммосиз гаплаша олишлари керак эди. Шунинг учун Европага ишлаш учун келаётганлар махсус имтиҳонлар топширишлари керак бўлган. CЕФР тизимига асосланган имтиҳонлар дастлаб Европада амал қиладиган барча тиллар бўйича олинган бўлса-да, бугунги кунда CЕФР тизимидан энг кўп ҳолларда инглиз тилини ўқитиш, ўрганиш ва баҳолашда фойдаланилаяпти. Чунки бутун дунё инглиз тилида гаплашаяпти ва бу тил биринчи рақамли жаҳон тилига айланиб улгурган.

Даражалар

Ҳар бир даража учун талабанинг ўқиш, тинглаш, гапириш ва ёзишда эга бўлиши керак бўлган билим ва кўникмалари тавсифланади. CЕФР тизими тилларни билиш даражасини учта: А, Б ва C гуруҳларга ажратган ҳолда баҳолайди. CЕФР даражалари сифатида берилган баҳо қуйидагиларни англатади:

А1 ва А2 даражалар - тилни энди ўрганаётган, бошланғич босқичдаги фойдаланувчи, Б1 ва Б2 даражалар — тилдан эркин фойдалана оладиган, ўртачадан юқори даражадаги фойдаланувчи; C1 ва C2 даражалар - тилни мукаммал даражада биладиган фойдаланувчилар

Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда дастлаб Оксфорд ва Кембрижда ишлаб чиқарилган дарсликларда қўлланган ва ҳозиргача ўқув қўлланмалари ва тест тизимларида (масалан, ТраcкТест) кенг қўлланил адиган норасмий тизим ишлаб чиқилган. Кенг қўлланилишига қарамай, „Британия“ тизими кўплаб ўзгаришларга эга ва қуйида фақат энг кўп қўлланиладиган (масалан, дарслик номларида) даража номлари келтирилган.

Британча тил билиш даражасининг умумий Европа ва Америка (ИЛР) таснифи ўртасидаги таҳминий мувофиқлик қуйидагича:

    • Бегиннер / Стартер — А1 — ИЛР Левел 0
    • Элементарй — А2 — ИЛР Левел 1
    • Пре-Интермедиате — А2/Б1
    • Интермедиате — Б1 — ИЛР Левел 2
    • Уппер-Интермедиате — Б2 — ИЛР Левел 3
    • Адванcед — C1 — ИЛР Левел 4
    • Профиcиэнcй — C2 — ИЛР Левел 5

Жорий нарх

2025-йил январ ҳолатига кўра тўланадиган тўлов 506 250 сўмни ташкил этади[1].

Манбалар

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „CЕФР имтихонининг жорий нархи“ (24-12-2024). Қаралди: 2025-йил 28-январ.