CHjenguan davri
CҲженгуан даври
Тан императори Тайсзун Ли Шимин ёшлигида отаси Ли Ю- аннинг о'нг қо'ли бо'либ, отасига Тан сулоласини шакллани- шида ёрдам берган. У моҳир лашкар бо'либ, қобилиятли ва ақлли одамларни ўзига яқин тутарди ва юқори мавқега эга эди. Чженгуан йилида Ли Шимин император бо'лди. Чженгу- ан даврида (627-649-йиллар) у Суй сулоласи ҳалокатидан олган сабог'ини ёддан чиқармай, мамлакат бошқарувида очиқ сиёсатини қо'ллади ва халқ ҳамда давлат манфаатлари учун ко'пгина чора-тадбирларни амалга оширди. Бунинг натижаси- да Тан сулоласи ҳокимияти мустаҳкамланди, ижтимоий иқтисод тикланди ва ривожланди, нисбатан тинч ва фаровон шароит о'р- натилди. Тарихчилар бу вақт бо'лагини "Чженгуан даври” деб аташади. Тайсзун очиқ-ойдин сиёсат олиб бориш учун қобилиятли одамлардан унумли фойдаланиш ва халқ фикрларига қулоқ солиш лозимлигидан унумли фойдаланган. Шунинг учун ҳам у лавозимларга келиб чиқишидан қат'ий назар иқтидорли ва қо- билиятли одамларни тайинлади. О'з фикрла- рида қаттиқ турадиган Вей Чжен импера- торнинг қаҳрига учрашдан қо'рқмасдан уни очиқдан-очиқ танқид қиларди. Тайс- зун Вей Чженнинг вафоти туфайли қаттиқ қайг'урди. У шундай деган эди: "Мис ҳошияли ко'згуда кийимларни тартибга со- лиш мумкин; тарих ко'згусида юксалиш ва емирилишни ко'риш мумкин; инсон кўзгусида хатоларни тушиниш мумкин. Вей Чжен о'лимидан кейин мен мана шу ко'згусиз қолдим". Тан императори Тайсзун жуда ко'п чора-тадбирлар о'тказди. Масалан, уезд ва округларни бирлаштирди ва бу билан ортиқча ҳаражатларни тежаб қолди; деҳқонлар ерга эга бо'лишлари учун рухсат берди; меҳнаткаш халқнинг ог'ир юкини енгиллаштириб, деҳқонc ҳилик учун деҳқонларга вақт бе- ришни кафолатлади. Бу чора-тад- бирларнинг барчаси халқ томони- дан кенг ко'ламда қо'ллаб-қув- ватланди. Тайсзун кўпинча қадимги "Император- бу қайиқ. халқ сув; сув қайиқни сув усти- да олиб юриши мумкин, хоҳласа чо'ктириши мумкин" деган ҳик- матли гапни келтирар эди.Тайсзун нисбатан очиқ миллий сиёсат олиб борди ва унинг бу сиёсатини барча миллатлар қо'ллаб-қувватладилар. Шимолий халқ- лар уни ҳурмат қилиб "хан" деб аташар эди. У о'з қизи малика Венченни тибет подшоҳига эрга берганлиги сабабли ханлар ва тибетликлар о'ртасидаги алоқалар янада яқинлашди. Бу эса о'з навбатида, ко'п миллатли давлатнинг барқарорлигига ҳисса бо'либ хизмат қилди.[1]
Манбалар
- ↑ Носирова, С. Хитой тарихи. Тошкент: Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2018 — 97,98,99-бет.
Адабиётлар
С.Носирова. С. Ҳашимов . Хитой тарихи. Тошкент -2018 97,98,99
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |