CSKA (stadion, Dushanbe)
Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг CСКА стадиони – Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида жойлашган кўп функсияли спорт стадиони. Аренада CСКА Помир футбол клуби ўз уй ўйинларини ўтказади.
| Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг CСКА стадиони | |
|---|---|
| Жойи | Душанбе, Тожикистон |
| Қачон қурилган | 1960-йилда |
| Қачон очилган | 1961-йилда |
| Қачон таъмирланган | 1985-йил, 2000-йилларда |
| Юзаси | табиий майсазор |
| Ҳажми | 7000 киши |
| Майдон ўлчами | 112х72 м |
| Майдон эгалари | |
| CСКА Помир | |
Стадион 1961-йилда қурилган ва шу йилда фойдаланишга топширилган. Совет Иттифоқи даврида CСКА Помир футболчилари стадионда машғулот ўтказишган ва клубнинг ёшлар жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказган. CСКА Помир жамоасининг биринчи таркиби ўзи уй учрашувларини 21400 томошабинга мўлжалланган М. В. Фрунзе номидаги Республика стадионида ўтказган. Шунингдек, ушбу стадионда ўша пайтда СССР Мудофаа вазирлигининг „CСКА“ спортчилари машғулотлар олиб боришган бўлса, ҳозир Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг „CСКА“ спортчилари машғулотлар олиб боришмоқда.
CСКА Помир клубининг асосий жамоаси уй учрашувларини 2000-йилларнинг ўрталаридан бошлаб ушбу стадионда ўтказишни бошлаган ва ҳозир бу жамоанинг асосий уй стадиони ҳисобланади. Стадионда футбол ўйинларидан ташқари, енгил атлетика каби турли спорт тадбирлари ҳам ўтказилади. Аренада шунингдек, шаҳар даражасидаги байрамлар, томошалар ва консертлар ҳам ўтказилади.