Cалл оф Дутй (Мобиле)
Cалл оф Дутй:Мобиле
| Cалл оф Дутй: Мобиле | |
|---|---|
|
| |
| Ишлаб чиқарувчи | ТиМи Студио Гроуп |
| Нашир этувчи | Аcтивисион |
| Чиқарилган сана | 2019-йил, 1-октабр |
| Жанр | Шутер |
| Ёш чегараси | 16+ |
| Ўйин режимлари | Мултиплаер, Баттле Рояле |
Мобиле қурилмалар учун чиқарилган ушбу ўйин биринчи шахс видео ўйинлари туркумига киради. Илк бор 2019-йил ТиМи Студио Гроуп ҳамда Аcтивисион компанияларини ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган. 2021-йилги ҳолатга кўра 500 миллиондан ортиқ юклашлар[1] ва 3 миллиард[2] доллардан ортиқ даромад келтирган.
Ўйин жараёни
Ўйинда 20, 12, 10 ва 5 кишидан 2 кишилик жамоавий ҳамда якка ҳолда беллашиш мумкин, ҳамда турли рейтинглик ва рейтингсиз жангларни танлаш мумкин бўлади. Ўйин ичида харид қилиш учун махсус валюта(CП) бўлиб уларни сотиб олинади ва яна бир валюта эса ўйин давомида йиғилади, уларни сотиб олиб бўлмайди, фақатгина ўйинчи ўз кучи орқали йиғиб боради[3]. Ўйинда овозли ҳамда матн ёрдамида мулоқот мавжуд ва бу орқали ўйинчилар кўпчилик бўлиб муаммосиз ўйнаши таъминланади.
Мултиплаер
Бу бўлимда ўйин хариталари Cалл оф Дутйнинг серияли ўйинларига боғлиқ ҳолда тузилган. Бу эса ўйинчиларга харитани тезда ўзлаштириб олишига ва қизиқишларини ортишига сабаб бўлади. Ўйинда қуроллардан ташқари махсус воситалар ҳам берилади бу сериали ўйинларда қўлланган кучли аслаҳалар тўплами. Мултиплаер бўлими ўзида бир неча ўнлаб усуллардаги жангларни ичига олган: Теам Деадматҳ, Доминатион, Фронтлине, Сеарч энд Дестрой, Ҳардпоинт, Гун Гаме, Онлй Снипер, Килл Cонфирмед шулар жумласидан.
Баттле Рояле
Бу бўлим Мултиплаер бўлимидан фарқили тарфи жамоалар сони 2 та эмас балки ўйин усулига қараб 25 тадан 10 тагача бўлади. Ҳар бир жамоа 4, 2 ёки 1 кишидан иборат бўлади. Жамолар дастлаб учиш йўлагидан ҳавога кўтарилишади ҳамда харитадан керакли жойга сакрашади. Дастлаб ҳар бир ўйинчи танланган жанг усулига кўра пичоқ ёки тўппончада бўлишади сўнгра қурол аслаҳани ўйинчилар ердан топишади ёки савдо шаҳобчасидан олишади. Ўйин усулига кўра ўйинчилар харитадан транспорт, савдо шахобчаси ёки ўз шерикларини топишлари мумкун. Бу бўлим ўз ичига: 20в20 Wарфаре, Алcатраз, Баттле Рояле Блаcкоут, Снипер Чалланге, Блитз ва яна бир қанча жанг усулларини ўз ичига олади.
Зомби
Зомби бўлими Cалл оф Дутй: Блаcк Опс ўйини каби зомбилар билар билан 4 кишилик жамоавий курашиш имконини беради. Ушбу бўлим зомбилар билан кураш вақтида қурол аслаҳаларни кучайтириб бориш ва ҳар бир босқичдан сўнг кучлироқ рақиб билан жанг қилиш мумкин. Бунда жамоа вакиллари топшириқларни бажариб боришади, ҳар бир топшириқ бажариш вақтида уларга зомбилар қўшини халақит қилиб боради. топшириқларнинг барчаси якунлангандан сўнг энг катта зомби билан курашилади. Ушбу бўлим расман 2020-йилда сифатли графикага эга бўлмагани учун мобил ўйиндан буткул олиб ташланган эди[4]. 2022-йилга келиб ушбу бўлимда хато ва камчиликлар бартараф этилиб қайта қўшилди[5].
Ишлаб чиқарилиши
Cалл оф Дутй: Мобиле ўйини 2019-йил Европа ва Америка қитъасида Аcтивисон томонидан оммага тақдим этилган[6]. Ўйин кенг тарғиб этилгандан сўнг Аcтивисион ТиМи Студиос билан ҳамкорликда 2020-йилда бутун дунёга эълон қилди[7].
Манбалар
- ↑ „Cалл оф Дутй®: Мобиле Сурпассес 500 Миллион Доwнлоадс“ (2021.04.05). Қаралди: 2024.08.12.
- ↑ „Cалл оф Дутй: Мобиле пассес $3бн ин лифетиме ревенуэ, ҳалф оф алл энгагемент фор тҳе франчисе ис он мобиле“ (2023.07.21). Қаралди: 2024.08.12.
- ↑ „CАЛЛ ОФ ДУТЙ: МОБИЛЕ WЕБ СТОРЕ“ (2020-йил 8-апрел). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
- ↑ „Cалл оф Дутй: Мобиле зомбиэс ис ретурнинг, бут нот ас ёу ремембер ит“ (2021.07.30). Қаралди: 2024.08.12.
- ↑ [ҳттпс://www.cаллофдутй.cом/блог/2022/10/cалл-оф-дутй-мобиле-сеасон-9-зомбиэс-cлассиc-баттле-пасс-мултиплаер „Анноунcинг Cалл оф Дутй®: Мобиле Сеасон 9 — Зомбиэс Аре Баcк CОДМ“] (2022.10.05). Қаралди: 2024.08.12.
- ↑ „드디어 한국 상륙!“ (2019.09.24). Қаралди: 2024.08.12.
- ↑ „Чàо мừнг đếн вớи Cалл оф Дутй: Мобиле ВН!“ (2020.03.01). Қаралди: 2024.08.12.