Calvin Klein
Cалвин Клеин Инc. — 1968-йилда Ню-Ёркда моделер Cалвин Клеин ва унинг болаликдаги дўсти Баррй Счwартз томонидан ташкил этилган Америка модалар уйи. Бренд жинси шимлар, ички кийимлар, унисекс кийимлар ва аксессуарлар ишлаб чиқаради.
|
| |
|
| |
| Тармоғи | кийим-кечак, поябзал, соат |
|---|---|
| Эгаси | «ПВҲ Cорп» |
| Қачон асос солинган | 1968 |
| Жойлашуви | Ню Ёрк, АҚСҲ |
| Маҳсулот(лар)и | кийим-кечак, атир |
| Вебсайти | Официальный сайт |
Cалвин Клеин бренди „ПВҲ Cорп“ компанияси остида яратилган бўлиб, 2003-йилдан бери шу брендга эгалик қилади.
Тарихи
Cалвин Клеин, Лтд 1968-йилда Cалвин Клеин ва унинг болаликдан бирга улғайган дўсти Баррй Счвартз томонидан Ню-Ёркда ташкил этилган. Дастлаб ателе эркаклар устки кийимлари ишлаб чиқарган бўлса, аста-секин аёллар учун ҳам либосларни лойиҳалашга ўтади. 1970-йилларда классик услубдаги эркаклар костюми яратиш услуби аёллар либосларини яратишда ҳам қўлланган. 1970-йилда тақдим этилган икки кўкракли, кенг лаппелли калта қилиб бичилган палто нафақат ўша мавсумнинг хитига айланади, балки деярли ўн йил давомида аёллар устки либослари модасига ҳам кучли таъсир кўрсатади. 1974-йилга келиб Cалвин Клеин аксессуарлар ва мўйнали кийимлар тўпламини яратишни ҳам йўлга қўйди[1].
1978-йилда Cалвин Клеин дунёда биринчи бўлиб аёллар учун уларнинг узун оёқлари ва нозик сонларини кўрсатишга имкон берадиган „дизайнер жинси“ шимларини ишга туширди ва уларни сотувга қўйди.
„Логомания“ эндигина урф бўла бошлаган ўша даврда жинси шимларнинг орқа чўнтагига аниқ кўринадиган қилиб компания логотипи туширила бошланган эди.
- Компаниянинг сотилиши
2003-йилда Cалвин Клеин ўзининг кўйлак ишлаб чиқарувчи компаниясини 430 миллион АҚСҲ долларига АҚШдаги Пҳиллипс-Ван Ҳеусен корпорациясига сотади. ПВҲ Cорп раиси ва бош директори Эмануэл Чириcо ва СССРдан Роман Плехов эди[манба керак]. Бугунги кунда Cалвин Клеин компанияси 34,7 миллиард долларга баҳоланади, шунингдек, компания аллақачон дунёдаги энг бой моделлаштириш брендига айланиб улгурган[манба керак].
2019-йил март ойида Cалвин Клеин ўзининг тайёр либослар коллексиялари ишлаб чиқаришини тўхтатишини, яъни Cалвин Клеин 205W39НЙC брендини ёпишини ва бундан кейин бренд мода ҳафталикларида қатнашмаслиги эълон қилади.
Реклама компаниялари
Cалвин Cлеин бренди ўзининг баҳс ва мунозараларга бой реклама компаниялари билан машҳур.
- Жинси либослар рекламаси учун компания ёш актриса ва модел Брооке Шиэлдснинг „Мен ва менинг жинсим ўртасида ҳеч нарса йўқлигини биласизми? ..“ сўзлари туширилган фотосуратлардан фойдаланган. Ушбу реклама суратлари учун дизайнер вояга етмаган шахслардан фойдаланганликда ва уларни порнографик суратга олишда айбланган. Жанжал натижасида жинси шимлар савдоси тўхтатилади. Шундан кейин 1998-йилда компания яна классик услубдаги либослар яратишни йўлга қўяди.
- 1982-йилда Cалвин Клеин эркаклар ички кийимлари коллексиясини яратди. Ушбу коллексияни тарғиб қилиш учун бренд реклама ишларида биринчи марта ярим яланғоч эркак танасидан фойдаланган. Дизайнернинг таъкидлашича, „ички кийимлар инсонларнинг янада келишган кўринишлари учун ишлаб чиқарилади“. Кейинчалик, бренднинг реклама роликларига суратга тушиш учун репер Марк Wаҳлберг ва супермодел Д. Wест ҳам жалб қилинган.
- 1992-йилда бренднинг реклама суратларида ярим яланғоч жуфтлик тасвирланди, рекламада суратларидаги модел қиз (ёш Кейт Мосс) ва йигит (репер Маркй Марк) фигуралари, соч турмаги ва кийимлари билан бир-бирига жуда ўхшаш эди. Бренд томонидан ишлаб чиқарилган янги кийим услабдаги кийимлар ҳар иккала жинс учун ҳам жуда қулай ва мос бўлиб, шунинг учун ҳам Cалвин Клеин бренди унисекс услуби асосчиси ҳисобланади[2].
- 1999-йилда фирма болалар ва ўсмирлар ички кийимлари учун реклама ишларини бошлаб юборди, бу рекламаларда болаларнинг бемаъни ва провокацион фотосуратлари мавжуд бўлиб, шов-шувларга сабаб бўлган ушбу реклама эълон қилинишдан тўхтатилади ва бунинг учун дизайнер омма олдида кечирим сўрайди.
Парфюмерия
Cалвин Клеин бренди томинидан ишлаб чиқарилган биринчи атир 1981-йилда ишлаб чиқарилган. Бренд аёллар ва эркакларга учун махсус версияларга эга бўлган бир қатор „Этернитй“(1983-йил), „Обсессион“ (1985-йил), „Вентилатион“ (1986-йил) хушбўй ҳидларини ишлаб чиқаради.
1986-йилда Cотй корпорацияси Cалвин Клеин бренди остида парфюмерия ишлаб чиқариш ҳуқуқини сотиб олди. Бренд ҳаммаси бўлиб, камида 61 та атирлар ишлаб чиқаради, жумладан: CК Оне, CК Бе, CК Эупҳориа, CК Трутҳ .
Тармоқлар
- cк Cалвин Клеин — кундалик кийимлар;
- Cалвин Клеин Wҳите Лабел — спорт кийимлари ва поябзаллари;
- Cалвин Клеин Жеанс — жинси кийимлар;
- Cалвин Клеин Голф — голф кийимлари;
- Cалвин Клеин Wатчес & Жеwелрй — заргарлик буюмлари ва соатлар;
- Cалвин Клеин Ҳоме — уй кийимлари ва аксессуарлари;
- Cалвин Клеин Ундерwеар — ички кийимлар.
Дўконлар
Америка ва Европа бозорларини ўзлаштириб бўлгач, 1990-йилларда компания фаол равишда шарқда ҳам дўконлар тармоғини кенгайтира бошлади, Ҳонг Конг, Жакарта, Қувайтда ўз бутикларини очади. 2001-йилда Москвадаги ГУМда бутик очилади, аммо бренд бутиги қисқа фурсатларда ёпилади. 2003-йил 27-мартда Манежная майдонидаги „Охотнй Ряд“ савдо мажмуасида бренднинг янги дўкони пайдо бўлади ва дўкон бренд тармоғининг 37-дўконига айланади.
Манбалар
- ↑ „Энциклопедия брендов“. 2012-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 3-декабр.
- ↑ „Биография Кляйна на Мегаc.ру“. 2010-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-октябр.
Ҳаволалар
- Расмий сайт (мавжуд ҳавола)(ингл.) )
- Калвин Клеин услубидаги ҳаёт (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-11 санасида архивланган) (мавжуд ҳавола) (рус. )
- ПВҲ Cорп бош компаниясининг расмий веб-сайти(ингл.) )