Cампо Формио шартномаси (бугунги Cампоформидо) 1797-йил 17-октабрда (26 Вендéмиаире ВИ)[1] мос равишда Франсия Республикаси ва Австрия монархияси вакиллари сифатида Наполеон Бонапарт ва граф Филипп фон Кобензл томонидан имзоланган.[2][3] Шартнома Наполеоннинг Италиядаги ғалабали юришлари туфайли Габсбургларга мажбурланган Леобен (18-апрел, 1797-йил) сулҳидан кейин амалга оширилди. Бу Биринчи Коалиция Урушини тугатди ва Буюк Британияни инқилобий Франсияга қарши ёлғиз курашда қолдирди.

Cампо Формио Шартномаси

Шартноманинг оммавий қисмининг охирги саҳифаси
Имзоланган санаси1797-йил 17-октябр (1797-10-17)
Имзоланган жойиCампоформидо, Венеция Республикаси
Имзолаганлар
Сақланадиган жойиАрчивес Натионалес
ТиллариФрансуз тили

Шартноманинг оммавий моддалари фақат Франсия ва Австрияга тегишли эди ва Муқаддас Рим империяси учун якуний тинчлик музокаралари учун Растатт конгрессини ўтказишга чақиради. Шартноманинг махфий моддаларида, Австрия, императорнинг шахсий давлати сифатида конгрессда Франсия билан маълум мақсадларда биргаликда ишлашга ваъда беради. Бошқа қоидалар билан бир қаторда, шартнома франсузлар ва австрияликлар томонидан тарқатиб юборилган ва бўлинган қадимги Венеция Республикасининг мутлақ тугашини англатарди.

Конгресс тинчликка эриша олмади ва 1799-йил бошларида Франсия ва Австрия яна уруш бошлади. Янги уруш, Иккинчи Коалиция Уруши 1801-йилда бутун империя учун тинчлик бўлган Луневил шартномаси билан якунланди.

Манзил

Cампо Формио, ҳозир Cампоформидо деб аталадиган, Италиянинг шимоли-шарқидаги тарихий Фриули вилоятидаги Удине ғарбидаги қишлоқ бўлиб, Удинедаги Австрия штаб-квартираси ва Бонапарт қароргоҳи ўртасида жойлашган. Франсуз қўмондони, Cодроипо яқинидаги Венециянинг сўнгги Догеси(инглизчада: Дуке) Лудовиcо Манинга тегишли бўлган Вилла Манин саройида яшаган. Шартнома қишлоқнинг бош майдонидаги эски уйда, маҳаллий савдогар Бертрандо Дел Торренинг мулкида имзоланган.

1798-йил 18-январда Австрия қўшинлари Венецияга киришади ва уч кундан кейин улар Лудовико Манин фахрий меҳмон бўлган Доге Саройида (Дукенинг саройи дейиш ҳам мумкин) расмий зиёфат ўтказадилар.[4]

Шартлар

Cампо Формио шартномасидан кейин Марказий Европани кўрсатадиган харита.

Шартнома одатдагидек „қатъий ва даҳлсиз тинчлик“ бандларидан ташқари, Австриянинг бир қатор ҳудудларини Франсия қўлига ўтказди. Берилган ерлар қаторига Австрия Нидерландияси (замонавий Белгиянинг аксарият қисми) кирарди. Венеция Республикасининг ҳудудлари икки давлат ўртасида бўлинди: Ўрта Ер денгизидаги маълум ороллар, шу жумладан Корфу ва Ион денгизидаги бошқа Венеция мулклари франсузлар қўлига ўтган бўлиб, Венеция шаҳри Терраферма билан (Венеция материки), Венеция Истрияси, Венеция Далматияси ва Котор кўрфази Ҳабсбург императорига топширилди. Австрия Cисалпине Республикасини ва Генуя ҳудудидан ташкил топган янги ташкил этилган Лигурия Республикасини мустақил кучлар сифатида тан олди.

Бундан ташқари, Италия Қироллигининг қисмлари расмий равишда Муқаддас Рим императорига садоқатли бўлишни тўхтатдилар ва ниҳоят, императорнинг шахсий мулки сифатида де-юре (де-фаcто эмас) мавжуд бўлган ушбу Қиролликнинг (Италия Қироллиги) мавжудлигини расман тугатдилар.

Шартнома, шунингдек, Наполеон ва Австрия императори вакиллари томонидан имзоланган махфий бандларни ўз ичига олган эди[5], улар бошқа ҳудудларни бўлиб, Лигурияни мустақил қилдилар ва Франсия чегараларини Рейн, Нетте ва Роэргача кенгайтиришга рози бўлдилар. Рейн, Меусе ва Мозелда франсузларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланди. Франсия Республикаси ҳеч қачон франсуз назорати остида бўлмаган ҳудудларга қадар кенгайтирилди.

Шартнома беш ойлик музокаралардан сўнг тузилди ва имзоланди. Бу асосан 1797-йил апрел ойида Леобен шартномасида келишилган эди, аммо музокаралар бир қатор сабабларга кўра иккала томон томонидан тўхтатилган эди. Музокаралар даврида франсузлар сентябр ойида роялист (қироллик тизимини хоҳловчи) тўнтаришини бостиришга мажбур бўладилар. Бу Директорияда қирол ва мўтадил депутатларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш учун сабаб сифатида ишлатилган.

Наполеоннинг таржимаи ҳоли муаллифи Феликс Маркҳамнинг ёзишича, „Венециянинг бўлиниши шартномадаги маънавий доғ бўлибгина қолмай, Австриянининг Италияда тўғридан-тўғри кейинги урушни очиши учун таянч бўлди.“. Аслида, Cампо Формио шартномаси, гарчи у Европа харитасини қайта шакллантирган ва Наполеоннинг шон-шуҳратида катта қадам бўлган бўлсада, фақатгина дам олиш эди. Бунинг оқибатларидан бири 1798-йилда Франсиянинг ҳарбий хизматга чақируви жорий этилганидан сўнг Жанубий Нидерландияда бошланган деҳқонлар уруши эди[6].

Шартнома натижасида франсуз инқилоби асири Гилберт ду Мотиэр, маркиз де Лафаетте Австрия асирлигидан озод қилинади.

Грециядаги Венециянинг Ион ороллари каби мулкларини франсуз ҳукмронлигига ўтказиш орқали, шартнома кейинги юнон тарихига ўша пайтда мўлжалланмаган ва кутилмаган ҳолда, таъсир кўрсатади.

Манбалар

  1. ↑ Британниcа, Тҳе Эдиторс оф Энcйcлопаэдиа „Треатй оф Cампо Формио“. www.британниcа.cом. Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
  2. ↑ Жонес, Cолин. Тҳе греат натион : Франcе фром Лоуис ХВ то Наполеон 1715-99. Неw Ёрк: Cолумбиа Университй Пресс, 2002. ИСБН 0-231-12882-7. Қаралди: 11-июн 2022-йил. 
  3. ↑ Лефебвре, Георгес. Тҳе Френч Револутион, Волуме ИИ, Лондон: Cолумбиа Университй Пресс, 1964. ИСБН 0-231-02519-Х. Қаралди: 11-июн 2022-йил. 
  4. ↑ Пероccо, Гуидо; Салвадори, Антонио. Cивилтà ди Венезиа, Волуме 3: л'этà модерна. Венезиа: Стампериа ди Венезиа, 1986. 
  5. ↑ Фабианек, Паул. Фолген дер Сäкуларисиэрунг фüр диэ Клöстер им Рҳеинланд Ам Беиспиэл дер Клöстер Счwарзенброич унд Корнелимüнстер. Нордерстедт: Верлаг БоД, 2012 — 8-бет. ИСБН 978-3-8482-1795-3. 
  6. ↑ Гансе, Алехандер „Тҳе Флемиш Пеасанц Wар оф 1798“. ҳттп://www.зум.де/wҳкмла/милитарй/напwарс/боэренкрижг.ҳтмл. Кореан Минжок Леадершип Аcадемй. Қаралди: 12-июн 2022-йил.

Ҳаволалар