Cан Бономо (1987-йил 16-майда туғилган) — туркиялик хонанда[2]. У Баку шаҳрида ўтказилган „Эуровисион–2012“ танловида Туркия номидан иштирок этган[3].

Cан Бономо

Бономо 2011-йилда
Таваллуди 1987-йил 16-май (1987-05-16) (39 ёш)
İзмир, Туркия
Таълими Истанбул Билги Университй
Касби
  • Қўшиқ муаллифи
  • актёр
  • ёзувчи
Бўйи 1,84 м
Турмуш ўртоғи
Öйкü Караел (турм. 2018)
Болалари 1

Мусиқий фаолияти

Чолғулар
  • Гитара
  • Пианино
Фаолият йиллари 2011–ҳозиргача
Лейбллар
  • WеПлай[1]
  • Аврупа
Веб-сайт cанбономо.cом

Ёшлиги

Бономо Туркиянинг İзмир шаҳрида сефард яҳудийлари оиласида туғилган[4][5]. У 17 ёшида Истанбулда вокал продюсери сифатидаги расмий фаолиятини бошлаган. Шу билан бирга, Истанбул Билги Университйда телевидение ва кино йўналишида таҳсил олган. Унинг дастурлари Нумбер 1 ФМ, Радио101 ҳамда Радио Cласс каби машҳур радиоканаллар орқали эфирга узатилган[6]. Кейинчалик Бономонинг кўрсатувлари МТВ ва Нумбер Оне ТВ каби халқаро телеканалларда ҳам намойиш этилган. У, шунингдек, бошқа хонандалар учун ҳам қўшиқлар яратган[7][6][8].

Cан Бономо шу кунгача олтита студиявий албомини оммага тақдим этган. Унинг энг сўнгги „Кара Конулар“ албоми 2024-йил 16-февралда чиқарилган[9][10].

Бономо мусиқий фаолияти билан бир қаторда шеърият билан ҳам шуғулланган. Унинг „Делирмек Белирмектир“ номли илк шеърий тўплами 2013-йилда нашр этилган. Хонанданинг „Şу Севдалар Теватüрü“ номли иккинчи шеърий китоби эса 2016-йилда чоп этилган. Кейинчалик у „Паря Кома“ номли учинчи шеърий тўпламини ҳам оммага тақдим этган.

2024-йилда Бономо „Атеşли Силаҳлар ве Билардо“ номли романини нашр эттирган. Унинг энг сўнгги „Мüмкансıз Şэйлер“ шеърий китоби 2026-йилда чоп этилган[11][12].

Эуровисион-2012

2012-йил январ ойида Бономо Баку шаҳрида ўтказилган „Эуровисион–2012“да Туркия вакили сифатида ички танлов асосида сараланган[13]. 2012-йил феврал ойида у „Лове Ме Баcк“ қўшиғини оммага тақдим этган. Хонанда 2012-йил 26-май куни ўтказилган финал босқичида мазкур қўшиқ билан еттинчи ўринни эгаллаган[14][15][16].

Шунингдек, Бономо „Эуровисион“даги Туркиянинг сўнгги вакили сифатида тарихда қолган. Мамлакат кейинги йилдан бошлаб танловдаги иштирокини тўхтатган ҳамда ҳозирга қадар мусобақага қайтмаган[17][18][19].

Манбалар

  1. ↑ „Wе Плай“. Wе Плай. Қаралди: 2012-йил 11-январ.
  2. ↑ „Cан Бономо то репресент Туркей ат тҳе 2012 Эуровисион Сонг Cонтест“. ЭуроВисионарй (2012-йил 9-январ). 2012-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-май.
  3. ↑ „Язмадıйса доğру деğилдир!“. Медятава. 2012-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-январ.
  4. ↑ Рон Кампеас, „Туркиш Жеwс cелебрате cоунтрй’с Эуровисион пиcк, бут сингер wоулд префер қуиэт абоут ҳис религион“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-14 санасида архивланган), Жеwиш Телеграпҳиc Агенcй, 17 Жануарй 2012.
  5. ↑ „Мüзиğин дили, дини, ıркı олмаз“. Сабаҳ (2012-йил 13-январ). 2013-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-феврал.
  6. ↑ 6,0 6,1 Барış Акполат. „Şаркıcı, оюнcу ве меcзуп карşıнıзда Cан Бономо“. Ҳüрриет (2011-йил 22-январ). 2013-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-январ.
  7. ↑ „Cан Бономо то репресент Туркей ат тҳе 2012 Эуровисион Сонг Cонтест | Эуровисион Сонг Cонтест 2012 ин Баку“. ЭуроВисионарй (2012-йил 9-январ). 2012-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-январ.
  8. ↑ Элиф Беркöз Üняй. „Кимдир бу Бономо?“. Миллиет (2011-йил 4-феврал). 2015-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-феврал.
  9. ↑ ҳттпс://www.зорлупсм.cом/cан-бономо-нун-ени-албуму-кара-конулар-яйинда
  10. ↑ ҳттпс://бантмаг.cом/субат-2024-25-супер-албум/
  11. ↑ ҳттпс://бантмаг.cом/cан-бономонун-сиир-китаби-су-севдалар-теватуру-яйимланди/
  12. ↑ ҳттпс://www.ҳурриет.cом.тр/келебек/ҳурриет-пазар/садеcе-кенди-иcин-дегил-баскалари-иcин-де-конусуёр-инсан-сиир-яздиги-заман-43128739
  13. ↑ „Язмадıйса доğру деğилдир!“. Медятава. 2012-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-январ.
  14. ↑ „Туркей: "Лове Ме Баcк" ревеалед ас Cан Бономо'с сонг фор Баку“. Эуровисион. Қаралди: 2012-йил 22-феврал.
  15. ↑ „İşте Эуровисион Şаркıмıз“. ТРТ Неwс (2012-йил 22-феврал). 2015-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-феврал.
  16. ↑ Месут Йıлмаз. „Аврупа'йı ойнатıр!“. Миллиет (2012-йил 23-феврал). 2014-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-феврал.
  17. ↑ „Cан Бономо финалде!“. Ҳабертüрк (2012-йил 24-май). 2015-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-май.
  18. ↑ „Туркей 2012“. эуровисион.тв. 2015-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-январ.
  19. ↑ „Тüркие, Cан Бономо'йла Эуровисион'да 7. олду“. Заман (2012-йил 27-май). 2015-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-июн.