Cан Дüндар (1961-йил 16-июн, Анқара) — турк тадқиқотчиси, журналист, телебошловчи ва продюсери.

Cан Дüндар
Таваллуди 1961-йил 16-июн
Анқара, Туркия
Фуқаролиги Туркия
Фаолият тури Журналист, телебошловчи, прадюсер

У Туркиянинг яқин тарихи, сиёсати ва оммабоп маданиятига оид ҳужжатли филмларга продюсерлик қилган. Айниқса, „Сарı Зейбек“ (1993) ҳужжатли филми кўпчиликнинг эътиборига тушган.

Дüндар 2015-йил феврал ойида „Жумҳуриет“ газетаси бош муҳаррири бўлди[1][2]. 2015-йил 29-майда ушбу газетада чоп этилган[3] бир мақола катта шов-шувларга сабаб бўлди. Шундан сўнг журналист ҳибсга олинди ва учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Суд жараёнида Дüндар жосуслик ва ҳукуматни ағдариш айбловлари билан қораланди ва давлат махфий ҳужжатларини қўлга киритиш, нашр этишда айбдор деб топилди. Иш юзасидан апелляция жараёнида ҳибсга олиниши давом этган журналист хавфсизлигини ўйлаб Германияга жўнаб кетди. Дüндар "Жумҳурият" газетаси бош муҳаррирлигидан истеъфога чиқди.

2016-йил 31-октябрда ҳибсга олиш ордери чиқарилган Дüндар [4] 2017-йилда Осло тинчлик тадқиқот институти томонидан эълон қилинган Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзодлар орасида учинчи ўринни эгаллади[5].

Ҳаёти

У Али Ризо ва Öзнур Дüндар оиласида дунёга келган.

Бошланғич ва ўрта таълимни Анқарада тамомлаган. Анқара Отатурк номидаги ўрта мактабни тамомлагандан сўнг, Анқара университетининг сиёсий фанлар факултети, матбуот ва радиоэшиттириш йўналишига ўқишга киради. Университетни 1982-йилда тамомлаган.

Университет йилларида журналистика билан шуғуллана бошлаган. 1979-йилдан Янки, Ҳуррият, Нокта, Сöз ва Темпода каби газеталарда фаолият юрита бошлаган.

1986-йилда Буюк Британиядаги Лондон журналистика мактабини тамомлаган. Ўша йили Яқин Шарқ Техника Университети Иқтисодиёт ва маъмурий фанлар факултети Сиёсацҳунослик ва давлат бошқаруви бўлимида сиёсацҳунослик бўйича магистрлик даражасини қўлга киритган.

Телевидениедаги фаолияти

1988-йилда ТРТда Сейнан Левент билан телевидениедаги фаолиятини бошлаган. 1989-1995-йиллар оралиғида „32-Гüн“ дастурида ишлаган. 1993-1994-йилларда у Шоw ТВда Меҳмет Али Биранд билан „Çапраз Атеş“ни тайёрлаган. Айниқса, 1993-йилда Сивас губернатори Аҳмет Карабилгин, Сивас ҳокими Темел Карамоллаўғли ва ёзувчи Азиз Несиннинг меҳмон бўлган қисми муҳокамаларга сабаб бўлди[6].

Журналистика ва ҳужжатли филмларга эътибор қаратган Дüндар 2006-йилда телевидениега мурожаат қилди. У 2006-йилнинг 19-сентябридан 2009-йил 9 июнгача бўлган даврда „Неден?“ мунозара дастурини тайёрлади ва тақдим этди. У 2009-2010-йилларда НТВ телеканалида эфирга узатилган "Cанлı Гасте" дастурини тайёрлаган.

Журналистика ва ҳужжатли филмлар

Меҳмет Али Биранд ва Булент Чапли билан бирга „Демиркıрат“ (1991) ва "12-март" (1994) ҳужжатли филмларини тайёрлаган. Шунингдек, Туркиянинг гўзаллик маликалари ҳақидаги "Cумҳуриетъин Кралиçэлери" ҳужжатли филми ва Отатуркнинг сўнгги 300 куни ҳақида "Сарı Зейбек" ҳужжатли филмларини тайёрлади. 1994-1995-йилларда Туркия тарихида ўз ўрнига эга аммо, эътибордан четда қолган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилувчи "Гöлгедекилер" ҳужжатли филмини тайёрлади.

1994-йилда „Ени юзйил“ газетасида кундалик рукнлар ёзишни бошлади ва шу газетада беш йил ишлади.

ОДТУда колумнист ва ҳужжатли филм продюсери сифатида докторлик ишини давом эттирган Дüндар 1996-йилда "Террор ва оммавий ахборот воситалари: Либерал назария нуқтаи назаридан террор воқеаларини телевидениеда ёритишга танқидий ёндашув" номли тезис билан докторлик десиртациясини ёқлади. Анқара университети Алоқа факултети ва ОДТУ Сиёсат фанлари ва давлат бошқаруви бўлимининг Маданиятлараро тадқиқотлар дастурида магистрлик даражасини берди.

1996-1997-йилларда у Шоw ТВ учун тайёрлаган 10 қисмли "Айналар" ҳужжатли филми билан сиёсий ва тарихий мавзулардан ташқарига чиқди ва оммабоп маданият соҳасида ишлай бошлади.

1996-1998-йилларда у „40 дақиқа“ ҳужжатли-ахборот дастурини тайёрлади ва оммага тақдим этди. Айниқса, 1997-йил 7-январ куни эфирга узатилган дастурда Сусурлук казасıга асосланган тадқиқот ҳақидаги иддаолар узоқ вақт кун тартибида бўлди[6].

1998-йилда Отатуркнинг талабалик ҳаётидаги мамлакат аҳволи ва Отатурк бирлигида содир бўлган ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилувчи "Йüкселен Бир Дениз" ҳужжатли филми билан яна ҳужжатли филмлар олишга қайтди. У турк сиёсий тарихи ва оммабоп маданиятидаги муҳим шахслар ва қишлоқ институтлари, давлат театрлари, İş Банкасı, Мüлкие каби муассасалар ҳақида кўплаб ҳужжатли филмлар яратган.

1999-йил январидан 2001-йил январ ойининг охиригача "Сабаҳ" газетасида шарҳловчи бўлган. 2001-йил январ ойида „Миллиет“ газетасида „Ада“ номли мақола ёзди. 2003-2004-йилларда „Миллиет“ газетаси учун "Оммавий маданият" рукнини чоп этган. Улар 2013-йил 1-августдан бошлаб „Миллиет“ газетаси билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди[7].

"Мустафо" ҳужжатли филми

У Мустафо Камол Отатурк ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи „Мустафо“ филмининг ссенайрсини ёзган ва режиссёрлик қилган. 2008-йилда чиқарилган филм танқидга учрайди[8].

Бош муҳаррир

2013-йил 25-октябрдан бошлаб „Жумҳурият“ газетасида ижод қилиб келаётган Дüндар 2015-йилнинг 8-феврал куни газета бош муҳаррири этиб тайинланган[9].

2014-йилда у Гези боғидаги намойишлар ҳақида "Гöздаğı" ҳужжатли филмини тайёрлади[10].

Манбалар

  1. ↑ „Cумҳуриет'ин Генел Яйıн Йöнетменлиğи'не Cан Дüндар гетирилди“. ҳурриет.cом.тр. Ҳурриет газетеси 9 Şубат 2015. 6 аğустос 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 аğустос 2016.
  2. ↑ „Арşивленмиş копя“. 6 аğустос 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 аğустос 2016.
  3. ↑ „Арşивленмиş копя“. 1 ҳазиран 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 аğустос 2016.
  4. ↑ „Арşивленмиş копя“. 3 эким 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31 эким 2016.
  5. ↑ „Cан Дüндар'а Нобел адайлığı ве кıрмıзı бüлтен“. Деуцче Wелле (28 эйлüл 2017). 28 эйлüл 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29 эйлüл 2017.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Cан Дüндар кимдир. Энонҳабер.cом ситеси 11 Ҳазиран 2015“. 1 аралıк 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 касıм 2015.
  7. ↑ Cан Дüндар иле Миллиет'ин ёлларı айрıлдı, 5 Аğустос 2013да асл нусхадан архивланди, қаралди: 1 Аğустос 2013 {{cитатион}}: Ункноwн параметер |деадурл= игноред (|урл-статус= суггестед) (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |аccесс-дате= ва |арчиведате= (ёрдам)
  8. ↑ „, Мустафа, Cан Дüндар ве Элеşтирилер“ (8 касıм 2008). 8 аралıк 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 касıм 2015.
  9. ↑ Çıкан Кıсмıн Öзети, 25 Нисан 2019да асл нусхадан архивланди, қаралди: 25 Эким 2013 {{cитатион}}: Ункноwн параметер |деадурл= игноред (|урл-статус= суггестед) (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |аccесс-дате= ва |арчиведате= (ёрдам)
  10. ↑ „Cан Дüндар'дан Гези Белгесели:Гöздаğı“ (30 майıс 2014). 8 аралıк 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 касıм 2015.