Carina Axelsson
Cарина, Сайн-Витгенштейн-Берлебург маликаси (инглизча Cарина Ахелссон; 1968-йил 5-август, Санта-Круз, Калифорния, АҚШ) – америкалик болалар адибаси, Сайн-Витгенштейн-Берлебург еттинчи шаҳзодаси Густавнинг хотини.
| Cарина Ахелссон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1968-йил 5-август[1] |
| Жанр | Детектив |
| Турмуш ўртоғи | Густав |
| Ота-онаси | Бертил Ахелссон ва Алиcиа Ахелссон |
Биографияси
У 1968-йил 5-августда Калифорниянинг Санта-Круз шаҳрида швед ва мексика аждодларига эга оилада туғилган. Отаси электроника муҳандиси, кичик укаси ва синглиси бор[2].
Санта-Крузда ўрта таълимни тугатгач, моделлик билан шуғулланиш учун Ню-Ёркка кўчиб ўтган.
Кейинчалик Парижга кўчиб борган, у ерда санъатни ўрганган, шунингдек, ўзининг биринчи „Ҳайд-парк Найгели“ („Нигел оф Ҳйде Парк“, 2004) китобини ёзиб, тасвирлар билан безатган. Жон Галяно билан қисқа муддат ишлаганидан сўнг, унинг моделлик соҳасидаги тажрибаси ва Агата Кристининг китобларига бўлган қизиқиши уни „Модел Ундер Cовер“ номли ўсмирлар учун детектив китоблар туркумини ёзишга ундаган[3].
У 19 йил давомида шаҳзода Густав Сайн-Витгенштейн-Берлебург билан муносабатда бўлган. Бобосининг, Сайн-Витгенштейн-Берлебургнинг бешинчи шаҳзодаси васиятномасига кўра, агар Густав отаси Рихарднинг вафотидан олдин Cаринага уйланса, мерос ҳуқуқидан маҳрум бўларди. Улар 2022-йил 3-июнда, Рихарднинг вафотидан бир неча йил ўтиб ва мерос бўйича суд жараёнлари якунланганидан сўнг никоҳдан ўтишган[4]. Эр-хотин Германиядаги Берлебург қасрида истиқомат қилишади. 2023-йил 18-апрелда уларнинг суррогат она ёрдамида фарзанд кутаётгани эълон қилинган[5].
Cарина Дания шаҳзодаси Иоахим ва Саксония-Кобург-Готанинг меросхўр шаҳзодаси Ҳубертуснинг ўғли Филипп шаҳзоданинг қизи бўлмиш Дания маликаси Афинанинг чўқинтирган оналаридан бири ҳисобланади.
Библиография
– Модел Ундер Cовер А Cриме оф Фашион. Усборне Публишинг. 2014. ИСБН 9781409563686.
– Модел Ундер Cовер: Столен wитҳ Стйле. Усборне Публишинг. Септембер 2014. ИСБН 978-1409563709.
– Модел Ундер Cовер: Деадлй бй Десигн. Усборне Публишинг. Жуне 2015. ИСБН 978-1409590262.
– Нигел оф Ҳйде Парк. Ассоулине. 2004. ИСБН 978-2843236143.
– Нигел вон Ҳйде Парк. Кнесебеcк. 2005. ИСБН 978-3896602701.
Манбалар
- ↑ „Данмарк/Тйскланд: Cарина Ахелссон“. свенскдам.се. 2009-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 21-июн.
- ↑ „Абоут Ме - Cарина Ахелссон – Аутҳор оф Модел Ундер Cовер“ (эн). 2014-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-апрел.
- ↑ „«Модел Ундер Cовер» ат Усборне Чилдрен'с Боокс“ (деадлинк). 2017-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-апрел.
- ↑ Бураcк, Эмилй. „Принcе Густав Марриэс Америcан Аутҳор Cарина Ахелссон“. Тоwн & Cоунтрй (2022-йил 9-июн). 2022-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-апрел.
- ↑ „Бабйглücк мит üбер 50 – эине Леиҳмуттер эрфüллт иҳрен гроßэн Траум“ (де). Бунте.де. 2023-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-апрел.