Cарл Мариа вон Wебер (талаффузи: Карл Мария фон Вебер; 1786.18.11, Эйтин - 1826.5.6, Лондон) — немис композитори, пианиночи, дирижёр. Немис романтик операси асосчиси ҳисобланади. 1804-йилдан турли шаҳарларда опера дирижёри бўлиб ишлаган. "Эркин мерган" (1820) операси Европа мусиқа театри тарихида салмоқли ўрин эгаллаган. "Оберон" эртак-романтик операси (1826), "Турандот" (1821, К. Гоцси асари асосида) спектаклига ёзган мусиқаларида Шарқ халқлари куйларидан фойдаланиб, мусиқий ориентализмга ҳисса қўшган. "Рақсга чорлов" песаси, пуфлама созлар учун консертлари машҳурдир.

Cарл Мариа вон Wебер

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил