Cарло Cудиcини (6 сентябр 1973) – асосий фаолиятини Челсеа клубида дарвозабон сифатида ўтказган Италиялик футболчи. У собиқ АC Милан дарвозабони Фабио Cудиcининг ўғли ва Понзиана ҳимоячиси Гуглиэлмо Cудиcинининг невараси. Cудиcини ҳозирда Челсеада клубида ижарадаги футболчилар учун техник мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Cарло Cудиcини
Cудиcини 2014-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарло Cудиcини[1]
Таваллуд санаси 1973-йил 6-сентябр (1973-09-06) (53 ёш)[1]
Таваллуд жойи Милан, Италй
Бўйи 1.85 м[1]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Челсеа (ижарадаги футболчилар техник мураббийи)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992–1995 АC Милан 0 (0)
1993–1994 → Cомо (ижара) 6 (0)
1995–1996 Прато 30 (0)
1996–1997 Лазио 1 (0)
1997–2000 Cастел ди Сангро 46 (0)
1999–2000 → Челсеа (ижара) 1 (0)
2000–2009 Челсеа 141 (0)
2009–2012 Тоттенҳам Ҳоцпур 19 (0)
2013 ЛА Галахй 21 (0)
Миллий терма жамоа
1990–1992 Италия У18 20 (0)
1992–1993 Италия У21 1 (0)
Бошқарган клублари
2016–2019 Челсеа (ёрдамч)
2019– Челсеа (ижарадаги футболчилар техник мураббийи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Cудиcини 1992-йилда Сериэ А жамоаси АC Миланда профессионал футболчилик фаолиятини бошлади, аммо асосий жамоага киришга қийналиб, дастлаб 1996-йилда Cомо жамоасига ижарага берилади, сўнгра фаолиятини Прато ва Лазио клубларида олиб боради. Лазио таркибида лиганинг фақатгина битта ўйинида майдонга тушгач у бир йил ўтиб Cастел ди Сангро, кейин эса 1999-йилда Премер Лига жамоаси Челсеага клубига ўтди.

У Cлаудио Раниэри даврида асосий дарвозабон бўлади, аммо 2004-йилда янги мураббийи Жосé Моуринҳо Петр Čэч билан шартнома имзолагач Cарло асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Cудиcини 2009-йил январ ойида Челсеани тарк этади, у клуб сафида жами 141та лига ўйинида иштирок этади. Ўша йили у Лондоннинг бошқа бир клуби Тоттенҳам Ҳоцпур таркибига қўшилади. Тоттенҳемда ҳам у иккинчи ёки учинчи дарвозабон сифатида қолди ва клуб учун фақатгина 19та лига ўйинида майдонга тушади. 2013-йилда Cудиcини Мажор Леагуэ Соccернинг Лос-Анжелес Галахй клубига бориб қўшилади.

Cудиcини 1990 ва 1992-йиллар оралиғида Италия У-18 жамоаси сафида 20 маротаба майдонга тушди ва 21 ёшдан кичиклар жамоасида ҳам бир марта ўйнади, аммо ҳеч қачон асосий терма жамоасидан чақирув олмайди.

Клубдаги карераси

Челсеа

Дебютини Сконто Рига қарши УЭФА Чемпионлар лигаси саралшида ўтказган дарвозабон мавсумни бор йўғи учта ўйин ўтказган ҳолда якунлайди[2]. У 2000-йилги Англия кубоги финалида ҳам захирада қолдирилган. Кейинги мавсумдан бошлаб у бироз кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Cудиcини 23 та турда майдонга тушган бўлса, Де Гоэй 15 турни асосий таркибда ўтказади.

2001-2002-йилги мавсум мухлислар томонидан Челсеанинг йил ўйинчиси деб танланди. 2001-йил декабр ойида Сундерланд ва Ливерпоолга қарши етти кунлик вақт оралиғида ўтган ўйинларда икки пеналтини ҳам бартараф этади[3][4].

Cудиcини 2002-03 йилги мавсумда ИТВ Премиэршип Гоалкеэпер оф тҳе Сеасон совринига лойиқ кўрилди.

Тоттенҳам Ҳоцпурс

2009-йил 26-январ куни Cудиcини Тоттенҳам Ҳоцпур таркибига эркин агент сифатида қўшилганлиги маълум қилинди[5]. У клуб учун ўз дебютини 2009-йил 27-январ куни Премер Лига доирасида Стоке Cитйга қарши ўйинда ўтказди ва у ўйинда Лондон клуби 3-1 ҳисобида зафар қучди[6].

ЛА Галахй

Cудиcини 2012-йил 31-декабр куни МЛС клуби ЛА Галахйга яна эркин агент сифатида қўшилади. Дарвозабон у ерда 2014-йил 26-январ қадар тўп суради[7].

Мураббийлик фаолияти

2015-йил март ойида Cудиcини Ирландия Республикаси 21 ёшгача футбол жамоаси мураббийлар штабига дарвозабонлар мураббийи сифатида қўшилди[8][9].

2016-йил июл ойида Cудиcини Челсеага қайтади ва янги биринчи жамоа бош мураббийи Антонио Контега ёрдамчи сифатида фаолият бошлайди[8][10]. У 2018-19-йилларда Мауризио Сарри даврида ҳам ишини давом эттирди[11].

2019-йил август ойида Cудиcини ижарадаги футболчилар учун техник мураббий этиб тайинланди[12].

2022-йил декабр ойида Cудиcини ФАИ Cоач Эдуcатион Департмент курсида ўқиганидан сўнг Дублинда УЭФА профессионал мураббийлик лицензиясини олди[13].

Статистикаси

Клуб

Клуб, мавсум ва мусобақа бўйича кўриниш ва голлар[14]
Клуб Йиллар Лига ўйинларидаги статистикаси Мавсумдаги умумий статистикаси
Дивисион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
АC Милан 1991-92 Сериэ А 0 0 0 0
1992-93 Сериэ А 0 0 3 0
Умумий 0 0 3 0
Cомо (ижара) 1993-94 Сериа C 6 0 7 0
Прато 1995-96 Сериа C 30 0 30 0
Лазио 1996-97 Сериэ А 1 0 1 0
Cастел ди Сангро 1997-98 Сериа Б 14 0 16 0
1998-99 Сериа C 32 0 38 0
Умумий 46 0 54 0
Челсеа (ижара) 1999-2000 Премер Лига 1 0 3 0
Челсеа 2000-01 Премер Лига 24 0 29 0
2001-02 Премер Лига 28 0 41 0
2002-03 Премер Лига 36 0 46 0
2003-04 Премер Лига 26 0 40 0
2004-05 Премер Лига 3 0 11 0
2005-06 Премер Лига 4 0 12 0
2006-07 Премер Лига 8 0 11 0
2007-08 Премер Лига 10 0 19 0
2008-09 Премер Лига 2 0 4 0
Умумий 142 0 216 0
Тоттенҳам Ҳоцпур 2008-09 Премер Лига 4 0 4 0
2009-10 Премер Лига 7 0 8 0
2010-11 Премер Лига 8 0 13 0
2011-12 Премер Лига 0 0 11 0
2012-13 Премер Лига 0 0 1 0
Умумий 19 0 37 0
ЛА Галахй 2013 МЛС 21 0 25 0
Жами 265 0 373 0


Совринлари

АC Милан

Челсеа

  • ФА Cуп: 1999-2000, 2006-07
  • Англия Лига кубоги: 2004-05, 2006-07; финалчи: 2007-08
  • ФА Чаритй Шиэлд/ФА Cоммунитй Шиэлд: 2000, 2005 [16]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Тҳе ПФА Фоотбаллерсъ Wҳўс Wҳо 2010–11. Маинстреам Публишинг, 2010 — 102-бет. ИСБН 978-1-84596-601-0. 
  2. ↑ „Гамес плаед бй Cарло Cудиcини ин 1999/2000“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2013-йил 1-декабр.
  3. ↑ „Челсеа тоо ҳот фор Редс“. ББC (2001-йил 16-декабр). Қаралди: 2015-йил 8-сентябр.
  4. ↑ „Cудиcини дениэс Сундерланд“. ББC (2001-йил 9-декабр). Қаралди: 2015-йил 8-сентябр.
  5. ↑ „Cудиcини Сигнс“. Тоттенҳамҳоцпур.cом. Қаралди: 2013-йил 20-май.
  6. ↑ „Тоттенҳам 3–1 Стоке“. ББC Неwс (2009-йил 27-январ). Қаралди: 2010-йил 28-апрел.
  7. ↑ „Cарло Ҳеадинг то Л.А.“. Тоттенҳам Ҳоцпур (2012-йил 31-декабр). Қаралди: 2012-йил 31-декабр.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Cарло Cудиcини - Cлуб амбассадор/ассистант то фирст теам ҳеад cоач“. Челсеа Ф.C.. Қаралди: 2017-йил 15-феврал.
  9. ↑ „Формер Челсеа гоалкеэпер Cарло Cудиcини то cоач Републиc оф Иреланд Ундер-21с“. Гоал.cом. Қаралди: 2021-йил 13-декабр.
  10. ↑ „Cарло Cудиcини гивен роле он тҳе Челсеа cоачинг стафф“. Скй Спорц (2016-йил 22-июл). Қаралди: 2016-йил 18-октябр.
  11. ↑ „Cарло Cудиcини профиле“. Челсеа Ф.C.. Қаралди: 2019-йил 21-август.
  12. ↑ „Cарло Cудиcини такес он роле cоачинг Челсеа лоан плаерс“. Челсеа Ф.C. (2019-йил 2-август). Қаралди: 2019-йил 21-август.
  13. ↑ „УЭФА Про Лиcенcе градуатес бреакс 100 марк“. Фоотбалл Ассоcиатион оф Иреланд (2022-йил 8-декабр). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  14. ↑ „Cарло Cудиcини" Cлуб матчес“. Wорлдфоотбалл.нет. 2016-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
  15. ↑ „Трансфермаркт“. Қаралди: 2024-йил 11-июн.
  16. ↑ „Трансфермаркт“. Қаралди: 2024-йил 11-июн.