Cарлос Ҳенриқуэ Рапосо (1963-йил 2-апрелда туғилган) – Cарлос Каисер номи билан танилган бразилиялик фирибгар ва ҳужумчи сифатида ўйнаган собиқ футболчи. Унинг қобилиятлари профессионал футболчи учун қўйилган стандартлардан анча паст бўлса-да, бир декададан ортиқроқ давом этган фаолияти давомида кўплаб жамоалар билан шартнома имзолашга муваффақ бўлган. У ҳеч қачон ўйинга тушмаган. Бир маротаба майдонга тушишига жуда яқин келган пайтда ҳам мухлислар билан уришиб, қизил карточка олган ва ўша ўйинни ҳам ўтказиб юборган. Cарлос ўзининг ўйин маҳоратини жароҳатлар, тез-тез жамоа ўзгартириш ва бошқа найранглар билан яшириб келган[1].

Cарлос Каисер
Файл:Cарлос Каисер.жпг
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарлос Ҳенриқуэ Рапосо
Таваллуд санаси 1963-йил 2-апрел (1963-04-02) (63 ёш)
Таваллуд жойи Порто Алегре, Рио Гранде до Сул, Бразилия
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1972–1973 Ботафого
1973–1979 Фламенго
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1979 Пуэбла 0 (0)
1979—1981 Ботафого 0 (0)
1981—1983 Фламенго 0 (0)
1983—1985 Индепендиэнте 0 (0)
1985—1986 Бангу 0 (0)
1985—1986 Газéлеc Ажаccио 0 (0)
1987—1988 Фламенго 0 (0)
1988 Бангу 0 (0)
1988—1989 Флуминенсе 0 (0)
1989 Васcо да Гама 0 (0)
1989—1990 Эл Пасо Сихшоотерс 0 (0)
1990—1991 Амéриcа (РЖ) 0 (0)
1991—1992 Ботафого 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Филм

2015-йилнинг ноябр ойида Каисер Буюк Британиянинг Нодс & Воллейс Энтертаинмент Лимитед продюсерлик компанияси билан эксклюзив шартнома имзолаган. Шартномага кўра у ўз фаолияти ҳақида барча медиа форматларда ҳикоя қилиб бериши керак эди. 2016-йил декабр ойида интервюни суратга олиш ишлари якунланган.

„Каисер: Тҳе Греатест Фоотбаллер Невер то Плай Фоотбалл“ филмининг жаҳон миқёсидаги премераси 2018-йил 21-апрелда Трибеcа кинофестивалида бўлиб ўтган[2]. Филмни суратга олиш ишларида Cарлос Алберто Торрес, Зиcо, Ренато Гаúчо, Бебето, Жúниор анд Риcардо Рочаларнинг ҳам ҳиссалари бор[3].

Китоб

2018-йилда журналист Роб Смйтҳнинг Cарлос Каисер ҳақидаги „Каисер: Тҳе Греатест Фоотбаллер Невер то Плай Фоотбалл“ номли китоби нашр этилган[4][5].

Манбалар

Ҳаволалар