Cарлос Мануэл Брито Леал де Қуэироз (1953-йил 1-мартда туғилган) – португалиялик футбол мураббийи бўлиб, ҳозир Уммон миллий терма жамоасига мураббийлик қилмоқда.

Cарлос Қуэироз
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cарлос Мануэл Брито Леал де Қуэироз[1]
Таваллуд санаси 1953-йил 3-январ (1953-01-03) (73 ёш)
Таваллуд жойи Ангоче, Португалия Шарқий Африкаси
Бўйи 1.83 м[2]
Амплуаси Дарвозабон[3]
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Уммон (бош мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Йиллар Жамоа
1968—1974 Ферровиáрио де Нампула[4]
Бошқарган клублари
Йиллар Жамоалар
1981—1982 Спортинг (Оливайш) У13
1982—1982 Белененсеш У13/16
1984 Эсторил Пража (ёрдамчи)
1985—1987 Португалия У16/18
1989—1991 Португалия У20
1991—1993 Португалия
1993—1996 Спортинг CП
1996 НЙ/НЖ МетроСтарс
1996—1997 Нагоя Грампус Эигҳт
1998—1999 Бирлашган Араб Амирликлари
2000—2002 Жанубий Африка
2002—2003 Манчестер Унитед (ёрдамчи)
2003—2004 Реал Мадрид
2004—2008 Манчестер Унитед (ёрдамчи)
2008—2010 Португалия
2011—2019 Эрон
2019—2020 Колумбия
2021—2022 Миср
2022 Эрон
2023 Қатар
2025— Уммон

Cарлос 1989 ва 1991-йилларда Португалия терма жамоасини 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида жаҳон чемпиони қилгани билан танилган. Ўшанда у португалиялик ўйинчиларнинг истиқболли „олтин“ авлодини бошқарган бўлиб, улар орасида Луíс Фиго ва Руи Cоста ҳам бор эди. 1984-йилда Португалия футбол федерацияси мураббийлар жамоасига кичик тоифалар терма жамоаси мураббийи Хосе Агустинонинг ёрдамчиси сифатида қўшилган, бироқ унинг ёшлар билан ишлаши бундан олдинроқ бошланган эди. 1982-йилдан 1984-йилгача ўз мамлакатида футболни ривожлантириш учун турли дастурларни, шунингдек, Футбол 5 (беш ёшли футболчилар) ва аёллар футболини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиққан.

Cарлос ўз ватани Португалия, шунингдек Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Африка, Эрон, Колумбия, Миср ва Қатар миллий терма жамоаларининг бош мураббийи лавозимида ишлаган. Жанубий Африка (2002), Португалия (2010) ва Эронни (2014, 2018 ва 2022) ФИФА Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Клуб даражасида у Спортинг CП, МЛС лигасидаги Ню-Ёрк / Ню-Жерси Метростарс ҳамда Испаниянинг „Реал Мадрид“ жамоаларини бошқарган. Бундан ташқари, Англиянинг „Манчестер Унитед“ клубида Алех Фергусоннинг ёрдамчи мураббийи сифатида икки бор фаолият юритган.

Қуэироз ёшлар жамоалари мураббийи сифатида бир қатор мукофотларга сазовор бўлган ва катталар ҳамда клуб даражасида, асосан Алекс Фергюсоннинг ёрдамчиси сифатида катта ютуқларга эришган. 1998-йилда у АҚШда футболчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича батафсил режаларни ўз ичига олган „Қ-Репорт“ номли ҳисоботни тайёрлаган.

Кейруш Эрон миллий терма жамоаси тарихидаги энг узоқ муддат ишлаган мураббий бўлиб, 2011—2019-йиллар оралиғида деярли саккиз йил фаолият юритган. Cарлос шунингдек, 2022-йилги Жаҳон чемпионати мусобақаларидан аввал Эрон терма жамоасини турнирга тайёргарш яна бош мураббий лавозимига тайинланган. Қуэироз мамлакат тарихида кетма-кет учта Жаҳон чемпионатида жамоани бошқарган ягона мураббий ҳисобланади. 2022-йилдан кейин у қисқа муддат Қатар терма жамоасини бошқарган, сўнгра 2025-йил июл ойида Уммон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.

Ютуқлари

Ёрдамчи мураббий

Манчестер Унитед

  • Премер-лига: 2002-03, 2006-07, 2007-08
  • УЭФА Чемпионлар Лигаси: 2007-08

Мураббий

Португалия

  • ФИФА Ёшлар жаҳон чемпионати: 1989, 1991
  • УЭФА 16 ёшгача бўлганлар Европа чемпионати: 1989
  • ФИФА У-17 Жаҳон кубоги 3-ўрин: 1989

Спортинг CП[5]

  • Португалия кубоги: 1994-95
  • Примеира Дивисãо 2-ўрин: 1994-95
  • Супертаçа Câндидо де Оливеира: 1995
Нагоя Грампус
  • Осиё Кубок ғолиблари кубоги 2-ўрин: 1996-97
  • Ж-Лига 2-ўрин: 1996
  • Санва Банк кубоги: 1996
  • Сунтори чемпионати: 1997
Бирлашган Араб Амирликлари
  • Форс кўрфази кубоги 3-ўрин: 1998
  • ФИФА Араб кубоги 4-ўрин: 1998
Реал Мадрид
  • Испания Суперкубоги: 2003
  • Қирол кубоги 2-ўрин: 2003-04
Миср
  • Африка Миллатлар Кубоги 2-ўрин: 2021

Манбалар

  1. ↑ „Теам профиле: Исламиc Републиc оф Иран“. Асиан Фоотбалл Cонфедератион. 2020-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  2. ↑ „Cалос Қуэироз Биограпҳй“. СпортМоб. 2022-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-апрел.
  3. ↑ „Португал'с cоач ис часинг а персонал дреам“. индепендент.cо.ук. Лондон: Индепендент Неwс анд Медиа (2010-йил 29-июн). Қаралди: 2010-йил 3-июл.
  4. ↑ „Cарлос Қуэироз, плаер профиле“. фоотбаллзз.cо.ук. 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
  5. ↑ Cарлос Қуэироз ат Соccерwай

Ҳаволалар