Карлос Слим Ҳелу 2011-йилда Форбес медиа агентлигининг рейтинги бўйича иккинчи марта дунёнинг энг бадавлат кишиси деб тан олинган.[1] Ота ва онаси асли Ливанлик насроний бўлган Карлос 1940-йилда Мехико шаҳрида таваллуд топган. Карлос ота-онаси Жулиáн Слим Ҳаддад ва Линда Ҳелú ларнинг 6 та фарзандининг 5-иси.

Бойлиги

У 2015-йилда $80.5 миллиард га бойиганлиги сифатида, энг кўп даромад топганлар рейтингида ҳам етакчилик қилади. Унинг орқасидан бойлик бўйича биринчи ўринда келган Билл Гейц (Билл Гатес) дан $1 миллиардга озроқ. Карлос Слим Ҳелúнинг $80.5 миллиард бойлиги Лотин Америкасида телекоммуникацияда энг етакчи бўлган Америcа Мовил ва Телмехдаги 62 % улушига тўғри келади. Ўзи ва оиласга тегишли бўлган Групо Cарсо гуруҳининг кўчмас мулк, кончлик ва биржалардаги фаолияти ва қолаверса Мексика бозорининг 19 % га ўсиши Карлосни юқорига ўринга кўтарди. Карлос яна савдо гуруҳи Сачс ва Неw Ёрк Тимесда ҳам улушлари борлигини айтиб ўтиш лозим.

У яқинда ўзининг жуда катта санъат асарлари тўпламига атаб бунёд этилган Соумая Музейини янги бинога ўтказди. Музей ташриф буйирувчилар учун бепул. Карлос Слим Ҳелú 1995-йилда Телмех Фондига (Фундаcиóн Телмех) асос солди. 2011-йилда шу фондга туширган $4 миллиард ёрдами учун, Форбеснинг 2011-йилнинг энг кўп ёрдам берувчилари сафидан ҳам олдинги ўринда туради. Дунёнинг энг қудратли шахсларидан бири.

Шахсий ҳаёти

Карлос Слим Соумая Домит билан 1967-йил дан 1999-йиллар оралиғида аёли вафот этгунига қадар оила қуриб яшаган. Слимнинг олтита фарзанди бор, улар: Cарлос, Марcо Антонио, Патриcк, Соумая, Ванесса ва Жоҳанна.

Манбалар

  1. ↑ Карлос Слим Ҳелу (Cарлос Слим Ҳелú), 2013-01-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-20